«Европа Иттифоқи ва НАТО Россия билан уруш қилиш учун коалиция йиғмоқда» — Лавров

1 дақиқа ўқиш2.4K
«Европа Иттифоқи ва НАТО Россия билан уруш қилиш учун коалиция йиғмоқда» — Лавров
Фото: Reuters
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқи ва НАТО давлатлари Россия билан урушга тайёрланмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Бокудаги матбуот анжуманида маълум қилган.

Лавровнинг фикрича, «Европа Иттифоқининг русофобияси» узоқ келажакда ҳам йўқолмайди. Унинг сўзларига кўра, европаликлар Иккинчи жаҳон уруши бошланишини эслатувчи йўлни танлаган, ўшанда «Гитлер Совет Иттифоқига қарши курашиш учун Европа давлатларининг муҳим қисмини, балки кўп қисмини ўз байроғи остида тўплаган эди».

«Ҳозир ҳам, шу жумладан Европа Иттифоқи, НАТО билан биргаликда Россия Федерацияси билан курашиш ва умуман олганда, уруш қилиш учун шундай замонавий коалицияни йиғмоқда. Буларнинг барчасини диққат билан кўриб турибмиз», — деди Лавров.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Россия расмийлари «Европа Иттифоқининг хатти-ҳаракатларини кузатмоқда» ҳамда уларнинг Украина ва Молдовага иттифоқ аъзолигига номзод мақомини берганидан сўнг ташлайдиган қадамларига яраша чора кўради.

23 июнь куни ЕИ давлатлари раҳбарлари саммит чоғида Украина ва Молдовага ЕИга номзод мақомини беришга келишиб олди. Украина президенти Владимир Зеленский аъзоликка номзод учун тегишли аризани Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бир неча кун ўтиб берган эди. Июнь ойида Россия президенти Владимир Путин Россия Украинанинг ЕИга киришига қарши эмаслигини айтган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?