Фото: DPA
Россия "бутун дунёни гаровга олмоқда", деди Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок халқаро озиқ-овқат конференцияси очилиши олдидан. У яна бир бор Москва "онгли равишда очарчиликдан қурол сифатида фойдаланаётгани"ни таъкидлади.
Бербокнинг сўзларига кўра, ҳозирда 345 млн кишига очарчилик хавф солмоқда. Озиқ-овқат инқирози "хатарли тўлқин"га айланмоқда, Россиянинг Украинага қарши уруши эса "бу тўлқинни цунамига айлантирмоқда".
Унинг таъкидлашича, Россия озиқ-овқат нархлари кескин ўсишида айбни бошқаларга ағдаришга уринмоқда.
"Муаммони ечишнинг янги йўлларини топиш, хусусан, Украинадан қуруқлик ва дарёлар орқали озиқ-овқат экспортини жадаллаштириш керак", - деди Анналена Бербок.
Бербокнинг маълумот беришича, халқаро озиқ-овқат конференциясида 40дан ортиқ давлат вазирлари, БМТ, нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Конференция 26-28 июн кунлари ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи