АҚШ Сенати қурол назорати тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

1 дақиқа ўқиш1.3K
АҚШ Сенати қурол назорати тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади
Фото: EPA
АҚШ Сенати қуролли зўравонликка қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, деб ёзмоқда CNN телеканали.

Қонун лойиҳасини ёқлаб 65 сенатор овоз берган, 33 нафари эса қарши чиққан. «15 нафар республикачи ушбу чорани қўллаб-қувватлаш учун демократларга қўшилди, бу мамлакатнинг энг мунозарали сиёсий масалаларидан бири бўйича икки партиявий ютуқни кўрсатади», — дейилади CNN хабарида.

Ҳужжат яқинда Техаснинг Ювалда шаҳридаги бошланғич мактабда ҳамда Нью-Йоркнинг Буффало шаҳридаги супермаркетда ўнлаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлган отишмалардан сўнг қабул қилинган эди.

Энди қонун лойиҳаси Вакиллар палатаси томонидан маъқулланиши керак, шундан сўнг у имзолаш учун президент Жо Байденга юборилади.

Май ойида New York Post газетаси Gun Control Violence веб-сайти маълумотларига таяниб, «2022 йилда Қўшма Штатлардаги оммавий отишмалар сони аввалги йилдаги кўрсаткичлар сонидан ошиб кетгани» ҳақида хабар берди.

Ҳисоботда айтилишича, жорий йилнинг 144 кунида мамлакатда 214 та отишма қайд этилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?