Германия ва АҚШ Россияни дунёда озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқараётгани учун танқид қилди. «Бу инқирознинг ягона сабаби – Россиянинг Украинага нисбатан тажовузкорлиги», деди АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен 24 июнь, жума куни Берлинда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида.
Блинкеннинг сўзларига кўра, бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат нархининг ошиши Россиянинг Қора денгиздаги Украина портларини тўсиб қўйгани, шунингдек, Россиядан озиқ-овқат экспортига чекловлар қўйгани билан боғлиқдир.
Ўз навбатида, Бербок Россиянинг «бемаъни «ғалла уруши» ҳақида гапирди, бу билан Москва «бутун давлатларни беқарорлаштириш учун қасддан озиқ-овқат нархларини ошириб юбормоқда».
Блинкен ва Бербок G7 йиғилиши олдидан жума куни Берлинда Германия ҳукумати томонидан ташкил этилган халқаро озиқ-овқат конференциясида қатнашди.
«Биз, «Катта еттилик» Россиянинг босқинчилик уруши дунёда очарчилик келтириб чиқаришига йўл қўймаймиз. Биргаликда ҳаракат қиламиз», - деди Блинкен. Бербокнинг сўзларига кўра, саноати ривожланган давлатлар, Россиянинг Украинага қарши уруши туфайли келиб чиққан инқирознинг ёмонлашувига жавобгар бўлмаса ҳам, масъулият билан ҳаракат қилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Украинадаги уруш учун Россияга қарши санкциялар қўйган ғарб давлатларини инқирозни келтириб чиқаришда айблаганди. Бу санкциялар Россиядан ғалла, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ўғитлар экспортини мураккаблаштирди. Блинкен ва Бербок бу баёнотни рад этди ҳамда озиқ-овқат ва ўғитларга нисбатан санкциялар йўқлигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи