Махсус операция: 24 июннинг асосий хабарлари

1 дақиқа ўқиш2K
Махсус операция: 24 июннинг асосий хабарлари
Россия, ДХР ва ЛХР қўшинларнинг муваффақиятли ҳужуми кўплаб Украина ҳарбийларининг қаршиликдан воз кечиш ва қурол топширишга ундамоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги Донбассда ўтказилаётган махсус операция бўйича 24 июннинг асосий хабарларини маълум қилди.
Баёнотда айтилишига кўра:
  • сўнгги 5 кун ичида 11 та аҳоли пункти озод қилинди;
  • "Марказ" қўшинлари гуруҳи Украина қўшинларининг пухта тайёрланган мудофаасини ёриб ўтиб, душманни мағлуб этди ва Лисичанскни жанубдан тўсди;
  • Жанубий кучлар гуруҳи қуршовдаги Украина гуруҳини Горский "қозонида” мағлуб этишни якунлади, Горское ва Золоте аҳоли пунктлари озод қилинди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги;
  • ️Украина қўшинлари Северодонецкдан янги, янада мустаҳкамланган позицияларга чекинади, улар аллақачон тегишли буйруқни олдилар, деди Киев томонидан тайинланган Луганск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай;
  • ️Херсондаги теракт оқибатида вилоят ёшлар ва спорт бошқармаси бошлиғи Дмитрий Савлученко вафот этди. Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага кўра, портловчи қурилманинг кучи 300 грамм тротилни ташкил қилган. Херсон маъмурияти раҳбари қотиллик Украина расмийларининг буйруғи билан диверсантлар томонидан содир этилганини айтди;
  • Россия Мудофаа вазирлиги Киевда янги провокация юз бериши мумкинлиги ҳақида эълон қилди: Украина жангарилари 19-асрда Одессадаги вабодан вафот этганлар қабристони ҳудудида артиллерия ва ёппасига ўт очиш реактив тизимларини тўплашмоқда;
  • ️Макиевкада (ДХР) 21 июнь куни Украина қўшинлари томонидан ўққа тутилиши натижасида ҳалок бўлган олти ёшли қиз Алина Гребенникова хотирасига ёдгорлик пайдо бўлди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?