Путиннинг шошилинч мурожаат йўллаши бўйича хабарлар тарқалди

1 дақиқа ўқиш7.1K
Путиннинг шошилинч мурожаат йўллаши бўйича хабарлар тарқалди
Фото: Российская газета.
Тармоқда Россия президенти Владимир Путиннинг шошилинч мурожаат йўллаши бўйича хабар тарқалди.

Бироқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Путин томонидан режалаштирилган фавқулодда мурожаат ҳақидаги маълумотни рад этди, деб ёзади «ТАСС».

Бу ҳақдаги маълумотлар 25 июн куни, Россия президенти борлиги айтилган ҳукумат кортежи Кремлга етиб келгани ҳақидаги хабарлардан кейин пайдо бўлди.

«Йўқ, ундай эмас. Ҳаммаси жойида», деб изоҳ берди Песков ва фавқулодда учрашувлар ва мурожаатлар режалаштирилмаганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Путин куни кеча Беларус раҳбари Александр Лукашенко билан ядро қуроллари борасида гаплашганди.

Кремлга яқин таҳлилчиларга кўра, Путин НАТОнинг бўлажак саммит олдидан Шарқий Европада ядро урушидан огоҳлантирган. Шунингдек, Россия раҳбари Беларусга «Искандер-М» ракеталари етказилишини маълум қилган.

Бундан ташқари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа Иттифоқи ва НАТО Россия билан урушиш учун коалиция йиғаётгани бўйича баёнот берганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?