1 783
Урушнинг 122-куни: Харкив ва Донецкка навбатдаги ҳужумлар, Краматорск узра учаётган самолётлар. Уруш суратлари
Украинадаги уруш. Сўнгги маълумотлар
- Украина разведкасига кўра, Россия бомбардимончилари илк бор Беларус устидан қанотли ракеталар учирди. Бунгача қанотли ракеталар Қора денгиз устидан, шунингдек Каспий денгизи устидан учириларди. 25 июн тонгида Украина томон, жумладан мамлакат шимоли ва ғарбига ҳам 48 та қанотли ракеталар учиб келган.
- Украина қуролли кучлари Бош штаби Северодонецк ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар тўғрисида маълумот бермай қўйган. Луганск области раҳбари украин ҳарбийлари шаҳарни ташлаб чиққанини маълум қилган. Шунингдек Лисичанск шаҳрига жанубдан ҳужум қилинмоқда.
- Илон оролига (Змеиний) ҳужум давом этмоқда, Украина томонининг навбатдаги зарбалари оқибатида Россиянинг радиолокацион станцияси, шунингдек иккита «Панцирь» зенит-ракета мажмуаси йўқ қилинган. Ўз навбатида Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари орол ҳудудида бир неча дронлар ва баравар ўт очиш реактив тизимлари снарядлари уриб туширилганини маълум қилган.
- Британия ҳарбий разведкаси ҳисоблашича, июн ойида Россиянинг турли ҳарбий тузилмаларида қўмондонлик қилган бир неча генерал лавозимини йўқотган. Масалан, Россия мудофаа вазирлиги ҳисоботида генерал-полковник Сергей Суровикин Донбассдаги жанубий гуруҳ қўмондони сифатида келтирилган. У аввалроқ ҳаво-космик кучлари қўмондони сифатида маълум эди.
- Путин ва Лукашенко Петербургда музокаралар ўтказди. Россия президенти Беларусга «Искандер-М» ракета мажмуалари етказиб берилишини ваъда қилди. Бу қуроллар ядро каллаклари билан жиҳозланиши мумкин.
- Ровен областига ракета зарбалари оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, тўрт киши яраланган.
- Россия армияси мактаб битирувчилари билан тўлдирилиши мумкин - Давлат думаси ўрта таълим дипломини олгандан кейин дарҳол шартнома имзолашга имкон берадиган тузатиш тайёрламоқда.
Қуйида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Харкив
Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив марказидаги Миллий техника университети спорт комплекси тунги отишмалардан кейин. Украин нашрлари хабар қилишича, комплексга россияликлар ракетаси келиб тушган. Украина қуролли кучлари Бош штаби 24 июн куни Харкив йўналишида россияликлар шаҳарнинг ўзидаги инфратузилма объектлари ва Вяловский районидаги сув омборини ўққа тутгани, Уда қишлоғи атрофида штурм амалга оширишга урингани ва Яворское қишлоғига вертолётлар орқали зарбалар йўллагани айтилганди.
Украин ҳарбийси спорт комплекси харобаларини кўздан кечирмоқда.
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA
Харкивда босқин бошида россияликлар ракетаси келиб тушган «Параллел» бизнес маркази. Сўнгги кунларда Харкив ўққа тутилиши кучайди.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкив марказидаги «Томдаги скрипкачи» ҳайкали вайрон бўлган бизнес маркази ичидан кўриниши.
Leah Millis / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбасига учраган Харкив атрофидаги турар жой биноси.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Киев области
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Андреевка қишлоғилик кекса ёшли аёл вайрон бўлган уйи олдида. Днепр дарёсининг ўнг соҳилидаги бу қишлоқ, Киев областидаги бошқа аҳоли пунктлари каби урушнинг илк ойида россияликлар оккупацияси остида бўлган ва ундаги қарийб барча бинолар отишмалар чоғида шикастланган.
Андреевкалик аёл россияликлар зарбасидан бузилиб кетган уйини тузатмоқда.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донбасс шимоли
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Украинларнинг Су-25 штурмовиклари Краматорск яқинида парвоз қилмоқда. «Биз Лиман, Изюм ва Святогорск йўналишларида 25–30 километр масофада кучли портлашлар овозини эшитиб турибмиз. Ҳозирда бизнинг шаҳримиз тинч, шикоят қилиш ўринсиз. Сўнгги бор бизни 5 май куни ўққа тутишган, яхшики шундан кейин зарбалар бўлмади. Аммо улар шаҳарни яна ўққа тутмаслигига кафолат йўқ», — деган 24 июн куни Краматорск мэри.
Scott Olson / Getty Images
Бостондан келган терапевт Славянскдаги шифохонада юзидан яраланган аскарга тиббий хизмат кўрсатмоқда. Америкалик шифокор беморларни даволаш ва маҳаллий мутахассисларни ўқитиш учун Украинага дори-дармонлар билан келган. Россия томонидан эгаллаб олинган ҳудудлардан 13 километр масофадаги шифохона қарийб бир ойдан буён сув таъминотидан узилган. Ҳозирда унинг тиббий персоналининг учдан бир қисми қолган. Украина қуролли кучларига кўра, 24 июн куни Славянск йўналишида украин кучлари россиялик ҳарбийларнинг Сулиговка — Вернополье ва Дибровно — Курулька йўналишларидаги ҳужумларини қайтарган. Россия армиясининг асосий эътибори Долгенькое — Долина йўналишида ҳужум қилишга қаратилган.
Россияпараст кучлар ҳарбийси Северодонецкдаги вайроналар орасида. 24 июн куни украин ҳарбийларига шаҳарни ташлаб чиқишга буйруқ берилди. Фото: Александр Река / ТАСС
Донецк области Константиновка шаҳарчасида ўйинчоқ автомат кўтарган болакай. Шаҳар украинлар назоратида ва Россия томонидан мунтазам ўққа тутилмоқда. Фото: Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Scott Olson / Getty Images
Хирург-ортопед Никита Козельский украиналик ҳарбийнинг тиззасидан снаряд парчасини олиб ташламоқда. Козельский бошқа украин медиклари каби Украина шарқидаги фронтга келган ва Славянск ҳоспиталида кўнгилли сифатида ишламоқда. Бу ҳоспитал фронт чизиғидан 13 километр масофада жойлашган ва бир ойдан буён сув таъминотисиз ишламоқда.
Украина шарқидаги ҳудудлардан аҳолини Днепр ва Ливовга олиб кетаётган эвакуация поезди йўловчилари.
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк
Донецклик киши россияликлар ҳужуми натижасида шикастланган квартирасини кўздан кечирмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецклик аёл отишма чоғида синглиси вафот этган уйда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Мариупол
Егор Алеев / ТАСС
Мариуполдаги «Азовстал» металлургия комбинатида ҳарбий ҳаракатлар чоғида яксон қилинган ҳарбий техника. 24 июн куни «ДХР» расмийлари Мариупол аҳолисига хусусий автомобилларда Украина назоратидаги ҳудудга кетишга рухсат берган.
Мариупол ҳудудини миналардан тозалашда ишлаётган «Кобра» роботи.
Егор Алеев / ТАСС
Херсон
Владимир Бондаренко / ТАСС
Россия томонидан ишғол қилинган Херсонда суиқасд оқибатида ҳалок бўлган Дмитро Савлученконинг портлатилган автомобили. Савлученко маҳаллий амалдорлардан бўлган ва россияликлар томонидан тузилган регион маъмурияти билан ҳамкорлик қилган — у оила, ёшлар ва спорт бошқармасини бошқарган. Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи