Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтган Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеясининг (ТуркПА) XI ялпи мажлисида иштирок этди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг ТуркПА мажлисида иштирок этаётган парламент делегациялари раҳбарлари билан қисқача учрашуви бўлиб ўтди.
Қирғизистон раҳбари Бишкек туркий давлатлар билан алоқаларни чуқурлаштиришга катта аҳамият бераётганини ва ТуркПАга асос солган давлатлардан бири сифатида ушбу парламентлараро бирлашма мамлакатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва бирдамлик намунаси сифатида шаклланишидан манфаатдор эканини таъкидлади.
Хусусан, президент Садир Жапаров Ўзбекистон билан кўп қиррали алоқалар жадал ривожланиб бораётганини, президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродаси туфайли ўзаро алоқалар стратегик ҳамкорлик хусусиятига эга бўлганини мамнуният билан қайд этди.
Давлат раҳбари билан учрашувда Қирғизистон Жогорку Кенеши Торағаси Талант Мамитов, Озарбайжон Милий Мажлиси Раиси Сагиба Гафарова, Туркия Буюк миллат мажлиси Раиси Мустафо Шентоп, Венгрия парламенти раиси ўринбосари Шандор Лежак ва Туркманистон Миллий Генгеши Халк маслаҳати раиси ўринбосари Қосимгули Бабаев ҳам иштирок этди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи