Танзила Нарбаева 69 ёшни қарши олди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Камоловна Нарбаева 24 июль куни ўз таваллуд айёмини нишонлади. 1957 йил 24 июль куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган Сенати раиси кеча 69 ёшни қаршилади.
Айни шу куни Президент фармони билан Танзила Нарбаева давлат ва жамият бошқаруви тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, парламент фаолиятини ривожлантириш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда мамлакат тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаси учун «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.
Танзила Нарбаева 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Zamin.uz таҳририяти номидан Танзила Камоловна Нарбаевани таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. Унга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт-саодат ва мамлакатимиз равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятида улкан ютуқлар тилаб қоламиз.






























Изоҳлар 0
…