Танзила Нарбаева «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда 24 июль куни эълон қилинган Президент фармонида маълум қилинди.
Фармонга кўра, Танзила Нарбаева давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, парламент фаолиятини ривожлантириш, демократик ислоҳотларни амалга оширишга қўшган ҳиссаси ҳамда раҳбарлик фаолиятидаги хизматлари учун ушбу юксак мукофотга муносиб деб топилди.
Шунингдек, унинг миллий давлатчиликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, инсон қадрини юксалтириш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги хизматлари ҳам алоҳида эътироф этилган.
Қайд этилишича, мазкур мукофот Сенат раиси Танзила Нарбаеванинг 70 ёшли юбилейи муносабати билан топширилди.






























Изоҳлар 0
…