Италия Украинага тўртинчи қуроллар пакетини юборади

1 дақиқа ўқиш1.1K
Италия Украинага тўртинчи қуроллар пакетини юборади
Фото: Reuters
Қуроллар рўйхати июнь ойи охирида бўлиб ўтадиган НАТО саммитидан сўнг тўлиқ шакллантирилади. Пакет асосан зирҳли техника ва артиллерияни ўз ичига олади, Рим Киевга узоқ масофага ўт очувчи қуролларни юбормайди.

Италия ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги пакети устида ишламоқда ва Россия ҳарбий операцияси бошланганидан буён мамлакатга тўртинчи қурол-яроғ партиясини жўнатишга тайёрланмоқда, дея хабар беради Il Messagero газетаси.

Қуроллар рўйхати махфий бўлади. Ҳукуматдаги манбага кўра, ёрдам партияси асосан зирҳли транспорт воситалари, артиллерия, жумладан, 25-30 километр масофагача нишонга олувчи FH-70 гаубицалари, ўқ-дорилар, пулемётлар, хусусан, Beretta МG42/59 пулемёти ҳамда лагер чодирлари, тиббий асбоб-ускуналар каби анжомларни ўз ичига олади.

Расмийлар, шунингдек, Италиянинг Украина ҳарбийларини Ғарб қуроллари билан ишлашга ўргатишдаги ҳиссасини ошириш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Якуний қуроллар рўйхати 28-30 июнь кунлари Мадридда бўлиб ўтадиган НАТО саммитидан сўнг шакллантирилади. Бош котиб Йенс Столтенберг аввалроқ иттифоқчилар Украинага ҳарбий ёрдам пакети бўйича келишиб олишига ваъда берган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?