Россиялик олигархларнинг мусодара қилинган яхталари аукционга қўйила бошланди
1 дақиқа ўқиш1.8K

Фото: Bloomberg
Россиялик тадбиркор Дмитрий Пумпянскийга тегишли экани айтилаётган «Ахиома» яхтаси Гибралтарда кимошди савдосига қўйилади. Бу ҳақда суд қарорига таяниб, Business Insider хабар берди.
Кема март ойида ҳудудий ҳокимият қарори билан мусодара қилинган.
Яхтани сотиш тўғрисидаги қарор юқори эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари билан боғлиқ бўлиб, бу йилига кема қийматининг 10-15 фоизини ташкил қилиши мумкин. Нашр яхтанинг нархини 75 миллион долларга баҳолаган.
Гибралтар портида мусодара қилинган яхтанинг эгаси Украинадаги вазият фонида Британия санкцияларига учраган. Гибралтар Россия билан боғлиқ ҳар қандай кема ёки санкцияга учраган одамлар учун ўз ҳудудига киришни тақиқлаган.
Март ойи бошида тадбиркор Алексей Мордашовнинг 64 метрли «Lady M» яхтаси Италияда мусодара қилинган эди. Бундан ташқари, Андрей Мелниченко ва Геннадий Тимченконинг яхталари, Алишер Усмонов ва Пётр Авеннинг кўчмас мулки, шунингдек, Давлат думаси собиқ депутати Олег Савченконинг вилласи мусодара қилинган.
Кремль россиялик тадбиркорларнинг хориждаги мол-мулкини мусодара қилинишини «бандитизм» деб атади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бу Ғарбда бизнес юритиш хавфли эканлигини кўрсатади.

- #Россиялик Тадбиркор
- #Аукционга Қўйилади
- #Гибралтар Порти
- #Мусодара қилинган Яхталар
- #Британия Санкциялари
- #Хориждаги Мол-Мулк
- #Аксіома Яхтаси
- #Гибралтар Кимошди Савдоси
- #Санкциялар
- #Мусодара Қилинган
- #Леди М Яхтаси
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…