«Путин ҳарбий машинаси юрагига зарба»: дунё етакчилари Россия олтинига эмбарго қўяди

3 дақиқа ўқиш2.4K
«Путин ҳарбий машинаси юрагига зарба»: дунё етакчилари Россия олтинига эмбарго қўяди
Баварияда G7 саммитига йиғилган дунёнинг етакчи демократик державаларининг тўрттаси Россия олтини етказиб берилишини тақиқлаш нияти ҳақида эълон қилди. Лондон - дунёдаги асосий олтин савдо маркази ҳисобланади, Россия эса ўтган йили 15,4 млрд долларлик олтин экспорт қилган.

Россия олтинига эмбарго қўйиш режаси ҳақида саммит арафасида АҚШ, Буюк Британия, Япония ва Канада эълон қилганди. АҚШ президенти Жо Байден бу тақиққа «еттилик»нинг бошқа аъзолари - Германия, Франция ва Италия ҳам қўшилишига ишонч билдирган.

«G7 мамлакатлари биргаликда Россияга ўнлаб миллиард долларлар олиб келадиган асосий экспорт маҳсулотларидан бири бўлган Россия олтини импортини тақиқлаётганимизни эълон қиламиз», дея ёзганди Байден Бавария ерининг Элмау қалъасидаги саммит бошланиши олдидан.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон эмбарго «Путин ҳарбий машинаси юрагига зарба» бўлишини айтган. Британия томони маълумотларига кўра, уруш бошидан буён Россия олтинига талаб ошган, чунки россиялик олигархлар ўз пулларини санкциялардан қутқариш умидида олтин қуймаларини сотиб олишга шошилган.

Британия ҳукумати яқин ҳафталар ичида парламент орқали Россия олтинини тақиқловчи қонун қабул қилмоқчи.

Тақиқ фақат янги, энди қазиб олинган олтинга тааллуқли бўлади - аввалроқ халқаро бозорга кириб келган россияликлар олтини билан савдо қилишга нисбатан амал қилмайди.

Германия, Франция ва ЕИ нимани ўйламоқда?
Олтинга эмбарго қўйиш ғоясини Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам қўллаб-қувватлаган; Германия ва Италиянинг бу борадаги баёнотлари уч кунлик саммит давомида ёки унинг якунида бўлиши кутилмоқда.

Аммо Европа кенгаши раиси Шарл Мишел (ЕИ раҳбарияти анъанага кўра «еттилик» саммитларида иштирок этади) олтинга эмбарго қўйиш борасида эҳтиёткорлик билан гапирди. «Олтин масаласига келсак, биз кўриб чиқишга, ўрганишга тайёрмиз. Иқтисодиётимизга қандайдир зарар етказмасдан Россия иқтисодини нишонга олиш мумкинми ёки йўқлигини кўрамиз», деган Мишел.

Брюссел АҚШнинг Россияни нархи жиддий кўтарилган нефт сотувидан тушадиган даромаддан маҳрум этиш учун нефт нархига чегара қўйиш борасидаги ғоясига ҳам эҳтиёткорлик билан ёндашган.

Мишелнинг сўзларига кўра, «еттилик» давлатлари етакчилари том маънода нархларни чекламайдиган, аммо амалда чекловчи механизмни муҳокама қилади. Гап Россия нефти экспорти партияларини суғурталашни чеклаш ёки тақиқлаш ҳақида кетмоқда.

Саммит иштирокчилари Украина ҳақида нималар дейишди
«Путин ҳарбий машинаси юрагига зарба»: дунё етакчилари Россия олтинига эмбарго қўяди
AP Photo/Markus Schreiber, Pool
  • Учрашув мезбони, Германия канцлери Олаф Шолцнинг айтишича, Ғарб етакчиларининг Украина масаласида ҳамжиҳатлиги G7 нинг Россия президенти Владимир Путинга йўллаган аниқ номаси бўлади.
  • Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Ғарбни Украинани қўллаб-қувватлаш ва бундай кўмак ўз мамлакати учун қандай оқибатларга олиб келиши борасида ростгўй бўлишга чақирди.
  • АҚШ президенти Жо Байден Россия босқинига қарши G7 сифатида ҳам, НАТО сифатида ҳам бирдамликка чақирди ва яна бир бор Владимир Путин Ғарб парчаланишига умид қилгани, аммо амалда бунга эриша олмаганини таъкидлади.
  • Жонсон ва Франция президенти Эммануэл Макрон Украинадаги можаро критик босқичда экани ва «уруш боришини ўзгартириш имконияти мавжудлиги» борасида якдил фикр билдирган.
  • «G7 мамлакатлари битта мақсадга эга - Россия ҳарбий машинасини кислороддан узиш, шу билан бирга ўз иқтисодиётимиз ҳақида қайғуриш», деган Европа кенгаши президенти Шарл Мишел.
  • Франция, умуман олганда, нефт нархига юқори чегара белгилаш ғоясини қўллаб-қувватлайди, аммо буни «еттилик» мамлакатлари эмас, экспортчи мамлакатлар жорий этиши керак деб ҳисоблайди. «Агар ишлаб чиқарувчи мамлакатлар томонидан жорий этилса, бу чора янада кучли бўлади», деган Макроннинг матбуот хизмати.


Бавариядаги саммитда «еттилик» мамлакатлари етакчилари Украинага Россия билан урушда ёрдам кўрсатиш, шунингдек, нархлар ошиши ва озиқ-овқат танқислиги сабабли рўй бераётган глобал инқирозни енгиш йўлларини муҳокама қилмоқда.

Саммит бошланишидан олдин ва биринчи мажлисдан кейин Германия канцлери Олаф Шолц, АҚШ президенти Жо Байден ва бошқа етакчилар россияликлар етакчиси Владимир Путиннинг Ғарбда бўлиниш юзага келиши тўғрисидаги умиди оқланмагани - Ғарб ҳамон бирдамлик билан Украинани қўллаб-қувватлаётганини таъкидлашган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?