НАТО альянснинг тезкор кучлари сонини сезиларли даражада оширишмоқчи

1 дақиқа ўқиш1.5K
НАТО альянснинг тезкор кучлари сонини сезиларли даражада оширишмоқчи
Фото: «Интерфакс»
Мадриддаги НАТО саммити альянснинг тезкор кучлари сонини ошириш бўйича қарор қабул қилишга имкон беради, дея баёнот берди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

«Биз тезкор кучларимиз сонини сезиларли даражада кўпайтирамиз: уларнинг сони 300 мингдан ортиқ жангчини ташкил қилади», — деди у Брюсселдаги матбуот анжуманида саммит режалари ҳақида гапирар экан.

Ғарб ОАВларининг қайд этишича, альянс хавфсизликка таҳдид юзага келган тақдирда имкон қадар тезроқ фойдаланиши мумкин бўлган ушбу кучлар сони айни пайтда 40 мингга яқин ҳарбий хизматчини ташкил этади.

Бундан ташқари, Столтенберг альянс шарқидаги саккиз мамлакатда НАТО томонидан жойлаштирилган жанговар гуруҳларни кучайтириш режаларини эълон қилди. «Биз шарқий қанотдаги жанговар гуруҳларни бригадалар даражасига қадар кучайтирамиз», — деган бош котиб.

Журналистнинг ушбу қарор альянснинг барча саккизта жанговар гуруҳига таъсир қиладими, деган аниқлаштирувчи саволига жавоб берар экан, Столтенберг уларнинг фақат баъзилари бригадалар даражасига кўтарилишини тушунтирган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?