00:30 / 07.07.2022
3 648

Юз ёшли уруш фахрийси АҚШ “дўзах томон кетаётганини” айтиб, йиғлаб юборди

Юз ёшли уруш фахрийси АҚШ “дўзах томон кетаётганини” айтиб, йиғлаб юборди
Америка аскарлари Иккинчи жаҳон урушида курашган ҳамма нарса йўқ бўлиб кетди ва АҚШ бугун “дўзах томон кетмоқда”. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдалари фахрийси Карл Декель “Fox13” телеканалига берган интервьюсида айтди.

Бизда мен катта бўлганимда бўлган давлатимиз йўқ, умуман йўқ", деди Декель. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда америкаликлар ўзларини ўраб турган нарсаларни қадрламайдилар.

"Энди қилган ишларимиз, нима учун курашганимиз ва бунинг учун қурбон бўлган йигитларимиз меҳнати барбод бўлаётганидан жуда хафаман. Мамлакатимиз тўғридан-тўғри дўзахга қараб кетмоқда", деб йиғлаб юборди фахрий.

Шунингдек, у уруш пайтида ватанига хизмат қилиш унинг ҳаётидаги энг муҳим нарса эканлигини қўшимча қилди.

Бир неча ҳафта олдин Декел ўзининг юз йиллик юбелейини нишонлади, у “Кумуш юлдуз” медали соҳиби.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп сўнгги икки йил ичида Қўшма Штатлари “кулги”га айланганини айтганди. Оқ уйнинг собиқ раҳбари амалдаги етакчи Жо Байден ва унинг маъмуриятини Вашингтоннинг жаҳон саҳнасида иқтисодий ҳамда сиёсий устунлигини йўқотганликда айблаб, қаттиқ қоралаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Юз ёшли уруш фахрийси АҚШ “дўзах томон кетаётганини” айтиб, йиғлаб юборди