Фото: REUTERS/Johanna Geron/Pool
Евроиттифоққа Россия ва Украина низоси борасида янги стратегия керак, чунки Россияга қарши санкциялар ишламаяпти, деди Венгрия бош вазири Виктор Орбан.
Евроиттифоқнинг ҳозирги стратегияси тўрт тамойилга асосланган: Украина НАТО қуроллари билан Россияни енга олади, санкциялар Россияни заифлаштиради ва унинг раҳбариятини издан чиқаради, санкциялар Европадан кўра Россияга кўпроқ зарар беради ва бутун дунё Европани қўллаб-қувватлаш учун бирлашади, деди у.
Бироқ бу стратегия барбод бўлди: Европадаги ҳукуматлар худди домино каби ағдарилмоқда, энергия ресурслари нархлари осмонга чиқиб кетди, деб ҳисоблайди Венгрия бош вазири.
«Биз барча ғилдираклари тешилган машинада ўтирибмиз», — деди у.
Орбаннинг фикрича, ЕИ бундай йўл билан ғалаба қозона олмаслиги «кундай равшан».
Венгрия июн ойида Евроиттифоқни Россияга қарши янги санкциялар киритиш ўрнига у билан дипломатик музокаралар бошлашга чақирганди.
Будапешт шунингдек, Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакети қабул қилинишига узоқ вақт қарши чиққанди.
Охирги ҳафталарда Европадаги бир нечта мамлакатларнинг ҳукумат раҳбарлари истеъфога чиқди. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 7 июл куни истеъфога чиқишини эълон қилди, Италияда бош вазир Марио Драги истеъфога чиқди. Улардан ташқари, Эстония бош вазири Кая Каллас истеъфога чиқди, лекин янги коалицион ҳукуматга яна ўзи раҳбар бўлди. Болгарияда эса парламент бош вазир Кирил Петков бошчилигидаги коалицион ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»