Новомихайловка (Украина) яқинидаги далада «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизимининг портламай қолган снаряди бўлаги, 2014 йил
Фото: Human Rights Watch
Россиялик ҳарбийлар Украинадаги уруш чоғида юзлаб марта кассетали ўқ-дорилардан фойдаланган. Бу ҳақда Cluster Munition Monitor ташкилоти томонидан қурол-яроғнинг ушбу турига қарши кураш бўйича халқаро ташаббус — Cluster Munition Coalition учун тайёрланган анъанавий йиллик маърузада айтилади, деб ёзади Meduza.
Ушбу ўққа тутишлар оқибатида камида 215 киши ҳалок бўлиб, 474 киши яраланган. Фақат оддий фуқаролар орасидаги жабрланувчилар ҳақида маълумотлар бор.
1 июль ҳолатига ҳуқуқ ҳимоячилари Россия томонидан Украинанинг 24 та минтақасидан камида ўнтасида кассетали ўқ-дорилар қўлланилганини қайд этган. Украиналик ҳарбийлар, маъруза муаллифлари маълумотларига кўра, кассетали ўқ-дорилардан камида уч марта — Донецк, Харьков ва Херсон вилоятларида фойдаланган бўлиши мумкин.
Россия кассетали ўқ-дориларни қўллаганини рад этмайди ва улардан фойдаланишни мақбул деб ҳисоблайди. Шу билан бир вақтда Россия Украинани ҳам уларни қўллашда айбламоқда, дейилади маърузада.
Маъруза муаллифлари қайд этишича, Украина — 2022 йилда кассетали ўқ-дорилар қўлланилаётган дунёнинг ягона мамлакати. 2021 йилда кассетали ўқ-дорилар туфайли жабрланганлар сони пасайган эди, аммо Украинадаги урушда уларнинг фаол қўлланилиши бу ютуқни сояда қолдирди, дейилади ҳужжатда.
Кассетали ўқ-дорилар — парвоз чоғида майда ўқ-дорилардан иборат кассетали қисми ажралиб чиқадиган снарядлар. Улар сочилиб кетиб, катта майдонга тушади. Уларнинг алоҳида хавфи шундан иборатки, улар баъзан портламай қолади ва ҳудудга мина сифатида жойлашади; баъзан бу майда бомбаларни болалар топиб олади. Кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишни тақиқлаш ҳақидаги конвенция 2010 йилдан буён амал қилади. Уни 100 дан ортиқ мамлакатлар имзолаган. Улар орасида Украина ва Россия йўқ. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?