08:58 / 18.10.2022
1 896

Украина 108 нафар аёлни Россия асирлигидан қайтарди

Украина 108 нафар аёлни Россия асирлигидан қайтарди
Фото: Twitter / Andriy Yermak
Украина ва Россия кенг кўламли асирлар алмашинувини ўтказди, бу ҳақда 17 октябр, душанба куни Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак ва Россия Мудофаа вазирлиги бир-биридан мустақил равишда хабар берди. Россия расмийларига кўра, 72 нафар денгизчи Украина асирлигидан Россияга қайтган. Киевда бу алмашинув «айниқса ҳиссиётли» деб аталди, сабаби 108 аёл асирликдан қайтарилди. «Бу биринчи тўлиқ аёллар алмашинуви эди», деб таъкидлади Ермак.

«Яқинлари интизорлик билан кутган оналар ва қизлар асирликда эди. Азовсталдан эвакуация қилинган 37 нафар аёл, 11 нафар зобит аёл, 85 нафар оддий аскар ва сержант аёллар», - деди Ермак. Унга кўра, ватанга қайтган қизлардан 35 нафари Украина Қуролли кучларида, 32 нафари Ҳарбий-денгиз флотида, 12 нафари ҳудудий мудофаа кучларида, саккиз нафари Миллий гвардияда, беш нафари давлат махсус транспорт хизматида, тўрт нафари давлат чегара хизматида ишлаган, 12 нафари эса тинч аҳоли вакилларидир.

Қайтган украиналик аёллар орасида Россиянинг кенг кўламли босқинидан олдин асирга олинган қизлар ҳам бор эди. «2019 йилдан бери сохта республикаларда одамлар етим болалар учун инсонпарварлик ёрдамини ташишда ифодаланган «жуда украинапарастлик», «жосуслик» ва «терроризм» учун қамалган», - деди Ермак. Озод этилганларнинг энг кексаси 62 ёшда, энг кичиги 21 ёшда.

«Икки украиналик аёл алмашишдан олдин Россия Федерациясида қолишни ҳоҳлаган ҳолда Украинага қайтишдан ихтиёрий равишда бош тортди», - деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг