00:30 / 11.12.2022
1 239

Норвегияда тинчлик бўйича 2022 йилги Нобел мукофоти топширилди

Норвегияда тинчлик бўйича 2022 йилги Нобел мукофоти топширилди
Фото: AP
Норвегия пойтахти Осло шаҳрида 2022 йилги тинчлик бўйича Нобел мукофотини топшириш маросими ўтказилди.

Нобел қўмитаси раиси Берит Райсс-Андерсен бу йилги тинчлик мукофотининг Россия, Беларус ва Украинадан бўлган уч нафар ғолиби ҳам тинчликка эришиш ва уни сақлашда фуқаролик жамиятининг муҳим ролини ўзида мужассамлаштирганини таъкидлади.

Аввалроқ, тинчлик бўйича Нобел мукофоти Россиянинг сиёсий қатағонларни ўрганиш билан шуғулланувчи «Мемориал» марказига берилган эди. Ушбу ташкилот Россия суди томонидан тугатиб юборилган. Шунингдек, беларуслик фаол, сиёсий маҳбус Алес Беляцкий ва Украина фуқаролик эркинликлари маркази ҳам ушбу мукофотга сазовор бўлди.

Қайд этилишича, бу гал мукофот «ўз мамлакатларида фуқаролик жамияти ифодаси бўлганларга» берилди. Номзодлар, қўмита таъкидлаганидек, ўз мамлакатларида ҳокимиятни танқид қилиш ҳуқуқи ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни илгари сурган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг