1 348
Украинадаги урушнинг 293-куни: Бахмут учун нон йиғаётган кўнгиллилар, Донбассда ўққа тутилаётган шаҳарлар (фото)
Украинадаги урушнинг 293-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина қуролли кучлари бош штаби россиялик ҳарбийларга дронларга таслим бўлишни таклиф қилди ва буни қандай амалга ошириш бўйича қўлланмани эълон қилди;
- Буюк Британия Россия армияси қўмондонлиги таркибининг 12 нафар вакилига қарши санкциялар қўллади. Эроннинг Mado концерни ҳам санкциялар остига тушган — бу РФ армияси Украинага ҳужумлар амалга оширишда фойдаланаётган Shahed-136 дронлари учун двигателлар ишлаб чиқарувчисидир;
- Беларус мудофаа вазирлиги жанговар тайёргарликнинг тўсатдан текширилишини эълон қилди. Аммо Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти ҳисоблашича, Беларус яқин вақтлар ичида Россия юришига қўшилиши эҳтимоли йўқ;
- NLB гуруҳининг «украинапараст» ҳакерлари «Московская электронная школа» маълумотлар базасини бузиб кирганини эълон қилди ва ижтимоий тармоққа уч миллиондан ортиқ телефон рақамларини тарқатиб юборди. Москва ахборот технологиялари департаменти «эълон қилинган материаллар ҳақиқий фойдаланувчиларга алоқадор эмаслиги»ни маълум қилди. Шу билан бирга, «Московская электронная школа»нинг бир қанча фойдаланувчилари нашр этилган маълумотлар базасида ўз маълумотларини учратишган;
- Reuters ва Британиянинг RUSI таҳлилчилари текширувида маълум бўлишича, уруш бошланганидан буён Россия санкцияларни айланиб ўтган ҳолда Туркия, Ҳонгконг ва Эстониядаги компаниялар орқали электроника ва яримўтказгичлар етказиб бериш ҳажмини оширган.
Қуйида 13 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Бахмутдаги ҳаёт
Бахмутлик киши танкка қарши тўсиқлар оралаб велосипедда ҳаракатланмоқда. Россия қўшинларининг фаол ҳарбий ҳаракатларига қарамай, Украина қуролли кучлари Бахмут мудофаасини тутиб турибди. Шаҳар Россия учун муҳим аҳамиятга эга. Ҳарбий эксперт Олег Ждановнинг ҳисоблашича, Бахмут эгалланса, Владимир Путин янги сафарбарлик тўлқини ҳақида эълон қилиши мумкин.
Chris McGrath / Getty Images
Бахмутнинг тинч аҳолиси учун нон йиғаётган кўнгиллилар
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут аҳолиси гуманитар ёрдам учун навбатда. Октябр ойида Донецк области губернатори Павел Кириленко Бахмутнинг урушга қадар яшаган 70 минглик аҳолисининг 90 фоизи шаҳардан қочиб кетишга мажбур бўлганини маълум қилганди.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмутлик аёл ўтин сифатида фойдаланиш мумкин бўлган шох-шаббаларни йиғмоқда
Chris McGrath / Getty Images
Бахмут атрофида танкларда кетаётган украин ҳарбийлари
Chris McGrath / Getty Images
Бахмутдаги озиқ-овқат дўконларидан бирининг сотувчиси. Шаҳарда электр, сув ва иссиқлик таъминоти йўқ
Chris McGrath / Getty Images
Ҳаво тревогаси чоғида метрога яширинган киевликлар
Киев аҳолиси ҳаво тревогаси чоғида метрога яширинмоқда — сўнгги вақтларда ҳар куни бутун Украина бўйлаб ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар чалинмоқда.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
«ЛХР» ҳудудида украин аскарлари жасадлари эксгумацияси
Луҳанскдан тахминан 70 километр масофадаги Новотошковское посёлкасида Украина қуролли кучлари қолдириб кетган позицияни текшириш чоғида сапёрлар ва Россия ИИВ полицияси криминалистлари олти нафар украин ҳарбийси жасадини аниқлашди. Украина томони билан келишувга кўра, келгусида жасад қолдиқлари РФ қуролли кучлари ва «ЛХР» Халқ милицияси жангчилари жасадларига алмаштирилиши кўзда тутилган.
Александр Река / ТАСС
Александр Река / ТАСС
Александр Река / ТАСС
Ҳорливка ўққа тутилиши оқибатлари
12 ва 13 декабр кунлари Донецкдан тахминан 50 километр масофадаги Ҳорливка ўққа тутилган. «ДХР»нинг Россия таъсиридаги ҳукумати ҳужумда Украина қуролли кучларини айблаган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳорливкада отишмалар вақтида шикастланган турар жой ҳудудини тозалаётган ишчилар
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳорливкалик аёл отишмалар чоғида шикастланган квартирасида
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Краматорск ўққа тутилиши оқибатлари
Россияликларнинг 13 декабр кунги зарбаларидан шикастланган Халқаро илмий-техника университети томидаги украин ҳарбийлари. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг маълумотига кўра, олий ўқув юрти биносидан ташқари, Краматорскда саноат корхоналари ҳам вайрон бўлган. Қурбонлар ҳақида хабар берилмаган.
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Университет биносига кириш жойида дераза синиқлари
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари университетнинг вайрон бўлган биноси томидан Starlink қурилмасини ечиб олмоқда
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Университет аудиторияларидан биридаги интерьер
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA
Университет ҳовлисининг кўриниши
Shannon Stapleton / Reuters / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Петер Сиярто: “Венгрия НАТОнинг Украинага ёрдам бериш бўйича 'аҳмоқона миссияси'да қатнашмайди”
Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида учар такси ва дронларни синовдан ўтказади
Белгородда Украина ўққа тутиши оқибатида 8 киши яраланди
Карталардаги пулларни ўзлаштириб юрган Марказий банк "ходими" қўлга тушди
“Бавария” футболчиси “Реал” дарвозасига урилган гол пайтида офсайдда қолмаган
Наманганда 7 ёшли қизга уятсиз ҳаракат қилган 68 ёшли эркак қамоққа олинди