20:18 / 26.12.2022
1 156

Шавкат Мирзиёев Россияда МДҲ давлатлари раҳбарлари норасмий учрашувида иштирок этди (фото)

Шавкат Мирзиёев Россияда МДҲ давлатлари раҳбарлари норасмий учрашувида иштирок этди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Саммитда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.

Фото: Президент матбуот хизмати
2022 йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, бўлажак 2023 йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Бугунги кунда Ўзбекистон МДҲ доирасидаги ҳамкорликни уч йўналишда: сиёсат ва хавфсизлик борасида, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ривожлантирмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
МДҲ маконида тўлақонли эркин савдо ҳудудини шаклантириш ва транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш устувор вазифалардилар. Саноат кооперациясини чуқурлаштириш, озиқ-овқат, энергетик ва экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган миллий дастур ва стратегияларни амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Кейинги йилларда Ўзбекистон Ҳамдўстлик фаолиятидаги иштирокини фаоллаштирди, 40 дан ортиқ кўп томонлама битимларни имзолади ҳамда МДҲнинг 23 та тармоқ органларига қўшилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
2022 йилда Ўзбекистоннинг ҳамдўстлик мамлакатлари билан товар айирбошлаши учдан бир ҳиссага ортди, 1 мингдан зиёд қўшма корхоналар ташкил этилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг