АҚШ Россияга алоқадор ўзбекистонлик фуқароларни санкциялар рўйхатига киритди

1 дақиқа ўқиш685
АҚШ Россияга алоқадор ўзбекистонлик фуқароларни санкциялар рўйхатига киритди
Фото: REUTERS/Brian Snyder
АҚШ Молия вазирлиги Россия билан алоқадор жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан навбатдаги санкцияларни жорий қилди. Қора рўйхатга Сингапур, Латвия, Кипр, Исроил, Россия ва Ўзбекистон фуқаролари киритилган.

Жумладан, рўйхатда Ўзбекистоннинг 2 нафар фуқароси бор. Улар: Гилад Пифлакс (1992 йилда Тошкентда туғилган, Ўзбекистон ва Исроил фуқаролигига эга) ва Макс Борисович Пифлакс (1962 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқаролигига эга, 2002 йилда Кипрда ташкил этилган Mateas Ltd компанияси раҳбари).

Рўйхатдаги бошқа шахслар:
- Маркс Блатс (Латвия);
- Серена Би Лин (Сингапур);
- Игор Палниченко (Кипр);
- Александр Волфовиц (Кипр, Исроил);
- Ариэл Волфовиц (Кипр);
- Станислав Волфовиц (Кипр, Исроил);
- Игор Зименков (Исроил, Россия);
- Натан Зименков (Россия).

Юридик шахслар рўйхати:
- Asia Trading & Construction PTE LTD (Сингапур);
- DES Defense Engineering Solutions LTD (Исроил);
- Elektrooptika SIA (Латвия);
- GBD LTD (Кипр);
- GMI Global Manufacturing & Integration LTD (Кипр);
- Kliosa LTD (Кипр);
- Mateas LTD (Кипр);
- Pitaron LTD (Кипр);
- Terra-AZ LTD (Кипр);
- Texel FCG Technology LTD (Исроил);
- U-Stone LTD EOOD (Болгария);
- VFC Solutions LTD (Кипр).

АҚШ Молия вазирлигининг таъкидлашича, юқорида санаб ўтилганлар Россия ҳарбий-саноат комплексини (ҲСК) қўллаб-қувватлаш мақсадида санкциялардан қочган жисмоний ва юридик шахсларнинг «глобал тармоғи»дир. Бу ҳақда «Коммерсантъ» ёзди.

«Россия АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш учун «қўғирчоқлар»дан фойдаланишга уринмоқда. Бу умидсиз уринишлар санкциялар Россия ҳарбий-саноат комплекси учун Путиннинг уруш машинасини қайта таъминлашни анча қийинлаштирганини ва қимматга тушганини кўрсатмоқда», дейди АҚШ молия вазири ўринбосари Уолли Адейемо.

АҚШ молия вазирлиги Игор Зименковни «Зименков тармоғи» раҳбари, Россия ва Кипр фуқаролигига эга «қурол савдогари» деб билади. Вазирлик маълумотларига кўра, унинг оиласидаги баъзи одамлар санкцияланган «Ростех» ва «Рособоронэкспорт» корпорацияларини қўллаб-қувватлайди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?