15:00 / 12.02.2023
206

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 30 мингга яқинлашди

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 30 мингга яқинлашди
Фото: Anadolu
Туркияда юз берган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 24 617 кишига етди, жароҳатланганлар 80 мингдан ошиқни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреддин Кожа маълум қилди.

Зилзила оқибатида қўшни Сурияда ҳозиргача 4 500 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Al-Jazeera. Al-Hadat нашрига кўра, қурбонлар сони 5 200 нафардан ошган.

Суриядаги ярадорлар сони ҳақида сўнгги маълумотлар берилмаган.

6 февраль куни Туркияда 7,7 ва 7,8 магнитудали кучли зилзилалар содир бўлди. 11 февраль оқшомида сейсмологлар 2100 дан ортиқ ерости силкинишини қайд этган. Вайронкор зилзила бошқа қўшни мамлакатларда, жумладан, Ливан, Шимолий Кипр Турк республикаси, Греция Кипри ва Ироқда ҳам сезилди.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда табиий офат қурбонлари хотирасига етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб ярим туширилган ҳолатда бўлади.

Туркиядаги зилзила юз берганидан сўнг 90 дан ортиқ давлат ўз ёрдамини таклиф қилди. Улар қаторида Ўзбекистон ҳам Туркияга 100 кишидан иборат қидирув-қутқарув отрядини жўнатди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 30 мингга яқинлашди