Сурия халқи Россияни Украинада махсус ҳарбий операция ўтказишда қўллаб-қувватламоқда. Россия Федерацияси ғалаба қозонганидан кейин дунё хавфсизроқ ва тинчроқ бўлади, деди Сурия президенти Башар Асад.
“Албатта, Сурия халқи бир қанча сабабларга кўра Россияни катта иштиёқ билан қўллаб-қувватламоқда. Бир томондан, бу бирдамлик, чунки Россия Федерацияси терроризмга қарши курашда сурияликларни қўллаб-қувватлаган, бошқа томондан, бу можарога глобалроқ қараш мавжуд: айнан мана шу можаро бутун дунё мувозанатини ўзгартира бошлади, чунки Сурия, Ироқ ва бошқа кўплаб мамлакатлардаги азоб-уқубатларнинг бир қисми бир қутбли дунё сабаблидир”, — деди Асад.
“Россия Федерацияси бу можарода ғалаба қозонса, кўпчилик сурияликлар орзу қилганидек, янги дунё албатта пайдо бўлади - хавфсизроқ ва тинчроқ”, — деди Асад.