Саидов ва Лавров Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

1 дақиқа ўқиш399
Саидов ва Лавров Украинадаги вазиятни муҳокама қилди
Саидов ва Лавров Украинадаги вазиятни муҳокама қилди
Фото: Sputnik / Илья Питалев

22 май куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвага ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан музокара ўтказди.

Россия ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик, иттифоқчилик ва кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ барча масалаларни, жумладан, унинг сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-ҳуманитар компонентларни муҳокама қилди.

Томонлар, шунингдек, бўлажак олий ва юқори даражадаги давлатлараро алоқалар жадвалини ҳам тасдиқладилар.

«Минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалаларини муҳокама қилар экан, Лавров Украинадаги мавжуд вазият ва махсус ҳарбий операциянинг боришини Россия томонидан баҳолади», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Афғонистондаги вазият, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди. БМТ ва ЕХҲТ платформасида мавжуд халқаро вазиятга боғлиқ бўлмаслиги керак бўлган ўзаро ҳамкорлик муҳимлиги қайд этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?