11:05 / 30.05.2023
608

Миллиардерлар нонуштаси: сайёрадаги энг бой одамлар эрталаб нима ейди?

Миллиардерлар нонуштаси: сайёрадаги энг бой одамлар эрталаб нима ейди?

Ишончимиз комилки, бой ва муваффақиятли тадбиркорларнинг нонуштаси қандай бўлишини билмайсиз. Ушбу мақолада нафақат миллионерларнинг нонушталарини кўриб чиқамиз, балки шифокор-диетологдан профессионал муваффақиятингиз калити бўладиган мукаммал нонушта рецептини ўрганамиз.

Ричард Бренсон

Фото: Getty Images

Британиялик бизнес-магнат Ричард Бренсон қовурилган тухум, помидор, қўзиқорин, нон ва колбасадан иборат анъанавий нонуштани ёқтирмайди. Бунинг ўрнига Virgin Group асосчиси кунни мевали салат ёки қуритилган мева ва ёнғоқли мюссли билан бошлайди.

Паял Кадакиа

Фото: Getty Images

ClassPass Fruits фитнес стартапининг асосчиси ва бош директори ҳам кунини соғлом овқатланиш билан бошлайди. У машҳур қаҳвахоналар тармоғидаги мевалар, витамин қўшимчалари ва цитрусли кўк чойни ўз ичига олади. Кўриб турганимиздек, ҳатто “йўл-йўлакай нонушта” ҳам нафақат мазали, балки фойдали бўлиши мумкин.

Кэт Коул

Фото: Getty Images

Тахмин қилиш мумкинки, 26 ёшида Cиннабон новвойхоналари халқаро тармоғини бошқарган Кэт Коул соғлом турмуш тарзи тарафдори. У тўғри овқатланишнинг барча қоидаларига мувофиқ нонушта қилади — тухум оқи, авокадо, тост ва мевалар.

Жон Макки

Фото: Getty Images

Whole Foods Маrket асосчиларидан бири карамни яхши кўради. Нонуштада Жон бодом, жўхори, гуруч ёки соя сутидан коктейл тайёрлайди, унга янги мева, карам ёки исмалоқ қўшади. У, шунингдек, саёҳат қилганда ҳар доим ўзи билан гуруч пиширгичини олиб юради, чунки у бўтқаларни яхши кўради.

Билл Гейтс

Фото: Getty Images

Бошқалардан фарқли равишда Билл Гейтс диетологларнинг барча тавсияларига тупурган. Унинг собиқ рафиқаси Мелинданинг сўзларига кўра, тадбиркорнинг кўпинча нонушта қилишга вақти бўлмайди. Биллнинг ўзи бир марта ўрта мактаб ўқувчилари билан бўлган суҳбатида унинг севимли нонуштаси сутга солинган шоколад бўлаклари эканлигини айтади.

Тушликда фастфуд ейдиган Билл Гейтс, юқорида айтганимиздек, умуман хижолат тортмайди. Унинг менежери Жо Серелланинг айтишича, миллиардернинг хизмат сафарларининг ўзига хос белгиси Diet Cola қутиларидир. “Тушлик учун ҳам чизбургер. Ким бўлишингиздан қатъи назар, агар сиз Билл билан тушлик қилаётган бўлсангиз, бургер ейсиз. У ҳар доим энг яқин МcDonalds’га кимнидир юборади. Менимча, Мелинда унга уйда фастфуд ейишни тақиқлаган”, — дея қўшимча қилади у.

Илон Маск

Фото: Getty Images

Tesla ва Space Х асосчисини ҳам соғлом овқатланади деб аташ қийин. Илон Маск нонуштани ўтказиб юборади ёки нонуштада омлет билан кофе ичади.

Мураккаб углеводлар

Углеводлар глюкоза манбайи бўлиб, уни организм энергияга айлантиради. Идеал тадбиркорнинг нонуштасида қондаги шакар миқдорини ошириб юбормайдиган углевод бўлиши керак. Бунда овсянка ва жавдарли тост яхши танлов.

Фото: Getty Images

Ҳайвон ёки ўсимлик оқсили

Сосиска ва колбаса — тухум ёки тост билан бирлаштиришни яхши кўрадиганлар учун энг кенг тарқалган ингредиэнтлар. Бироқ шифокорнинг сўзларига кўра, улар жуда кўп холестерин ва ёғларни ўз ичига олади, шунинг учун кун давомида сизга керакли энергияни бермайди.

Мевали смузи ёки табиий шарбат

Эрталабга қаҳва ҳам яхши вариант, аммо бир оздан сўнг у берадиган қувват тугайди ва кўпчилик кофега ўрганиб қолади. Шунинг учун овқатланиш мутахассиси, организмни энергияга тўлдириш ва тушда чарчаб қолмаслик учун нонуштага смузи ёки бир стакан табиий шарбатга ўрганишни маслаҳат беради.

Фото: Getty Images

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миллиардерлар нонуштаси: сайёрадаги энг бой одамлар эрталаб нима ейди?
ePN