14:42 / 05.07.2023
493

Миллионерларнинг соҳибжамол ва ўз карьерасига эга рафиқалари (фото)

Миллионерларнинг соҳибжамол ва ўз карьерасига эга рафиқалари (фото)

Бой ва муваффақиятли эркакнинг хотини бўлиш икки сабабга кўра машаққатли: агар бирор нарсага ўзингиз эришсангиз, буни эрингизнинг ёрдами билан деб билишади ва агар эрингиздан ҳам муваффақиятли бўлсангиз, оилангизда рақобат ҳукм суради, деб ҳисоблашади. Бироқ одамлар нима демасин, қуйидаги таниқли аёллар ҳеч кимнинг фикрига қарамайди ва шунчаки ўз вазифаларини аъло даражада бажаришда давом этади.

Мелания ва Дональд Трамп­­

Фото: Legion Media

Нима иш қилади: Қўшма Штатларнинг собиқ биринчи хоними, собиқ модель, соат ва заргарлик буюмлари дизайнери

АҚШ президенти лавозимини эгаллашдан олдин Дональд Трамп тадбиркор, шоумен ва Американинг энг бой одамларидан бири сифатида танилган, унинг рафиқаси эса машҳур модел ва дизайнер эди. Трамп Қўшма Штатлар президенти бўлгач, Мелания биринчи хоним бўлди.

Фото: Legion Media

Мелания бир мунча вақт карьераси билан хайрлашишига тўғри келди, лекин у ҳеч қачон модадан воз кечмаган. У мода дипломатияси билан шуғулланган ва француз ҳамкасби Брижит Макрон билан биргаликда биринчи хоним институтининг бутун дунё бўйлаб машҳурлигини оширган. Албатта, Трамп хонимнинг мода экспериментлари ҳар доим ҳам ўзини оқламайди, бироқ америкаликларнинг танқидига ва эри билан боғлиқ муаммоларга қарамай, Мелания ўз ишини бажаришда ва ижтимоий тадбирларда қатнашишда давом этди.

Иванка Трамп ва Жаред Кушнер

Фото: Legion Media

Нима иш қилади: ишбилармон аёл, модел, ёзувчи

Иванка Трамп ва Жаред Кушнер худди Ромео ва Жулетта сингари рақиб бизнесмен оилаларидан бўлиб, бир-бирини севиб қолишади. Хайриятки, жуфтликнинг севги ҳикояси фожиали якун топмайди. Илгари уларнинг иккаласи ҳам Трамп маъмуриятида маслаҳатчи бўлиб ишлаган, ҳозир эса ўз лойиҳаларини бошқармоқда. Жаред кўчмас мулкни ривожлантириш компанияси ва New York Observerъга раҳбарлик қилади. Иванка эса Ivanka Trump Designs кийим брендини бошқаради ва бизнес бўйича китоблар ёзади.

Миранда Керр ва Эван Шпигель

Фото: Legion Media

Нима иш қилади: модель, ишбилармон аёл

Миранда бир неча бор энг бой супермоделлар 10 талигига киритилган, шунингдек, у дунёдаги энг ёш миллиардер аёл деб аталади. 2017 йил баҳорида Victoria’s Secret’нинг собиқ модели Миранда Керр ва Snapchat асосчиси Эван Шпигель расман турмуш қуришди ва умумий даромади 2,38 миллиард доллар бўлган янги ижтимоий бирликни ташкил қилишди.

Наталья Водянова ва Антуан Арно

Фото: Legion Media

Нима иш қилади: модель, филантроп

2020 йил сентябрь ойида Наталья Водянова севгилиси ва икки фарзандининг отаси Антуан Арнога турмушга чиқди. Иккаласининг ҳам карьераси мода билан боғлиқ: Наталья — дунёга машҳур супермодель, Антуан эса Европа кийим ва пойабзал ишлаб чиқарувчиси Berluti раҳбари, шунингдек, компаниянинг директорлар кенгаши аъзоси.

Салма Ҳайек ва Франсуа Анри Пино

Фото: Legion Media

Нима иш қилади: актриса

Ва ниҳоят, 2009 йилда кўп йиллик муносабатлардан сўнг Салма ва Франсуа Анри Венецияда La Fenise қадимий театрида турмуш қуришди. Уларнинг 2007 йилда туғилган Валентина Палома Пино исмли қизи бор.

Фото: Legion Media

Салма Ҳаек кўп йиллар давомида Голливуддаги энг муваффақиятли актриса сифатида эътироф этилган, Франсуа Анри Пино эса миллиардер ва мода оламидаги энг нуфузли одамлардан бири. У Алехандер МcQueen, Gucci, Saint Laurent Paris, Balenciaga, Bottega Veneta, Boucheron, Brioni, Christopher Kane каби брендларга эгалик қилувчи Kering кампаниясини бошқаради.

Амал ва Жорж Клуни

Фото: Legion Media

Нима иш қилади: ҳуқуқшунос, фаол

Клуни жуфтлигининг даромадлари жуда катта, улар фақат Жоржнинг гонорарлари билан чекланмайди. Узоқ вақт давомида актёр Синди Кроуфорднинг эри Ренд Гербер билан биргаликда текила бизнесига эга бўлган. Кейин шериклар компанияларини сотишади, бунинг учун улар бир миллиард доллардан олишади. Айни пайтда Жоржнинг рафиқаси Амал ҳам бекорчи эмас. Очиғини айтганда, аёл 2014 йилда Голливуд актёрига турмушга чиқишидан олдин ҳам таниқли эди. Амал машҳур ҳуқуқшунос. Унинг мижозлари рўйхатида Жулиан Ассанж, Юля Тимошенко, Моҳаммед Нашид ва бошқа кўплаб исмлар бор.

Фото: Legion Media

Бундан ташқари, Амал ўзининг ижтимоий фаолияти билан ҳам машҳур. У Халқаро судда, собиқ Югославия бўйича Халқаро трибуналда, арман геноцидини тан олиш кампанияси ва кўплаб хайрия лойиҳаларида ишлайди. Қизиғи шундаки, Клуни хоним буларнинг барчасини оналик билан мукаммал уйғунлаштирган – 2017 йилнинг ёзида жуфтлик эгизак фарзандли бўлган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миллионерларнинг соҳибжамол ва ўз карьерасига эга рафиқалари (фото)
ePN