date

Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича қайта референдум ўтказиш илтимосномаси фирибгарликка текширилади

Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича қайта референдум ўтказиш илтимосномаси фирибгарликка текширилади

Буюк Британия қуйи палатасидаги илтимосномалар қўмитаси Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидаги аъзолиги масаласи бўйича қайта референдум ўтказиш илтимосномасини овозларни қўшиб ёзиш ҳолатига йўл қўйилганликка текширади, дейилади "Кун" нашрида.

Маълум қилинишича, фирибгарлик йўли билан қўшилган барча имзолар ўчирилади. Айни вақтда петиция 3 млн 200 минг имзо тўплади.

Аввалроқ қайта референдум ўтказиш илтимосномаси Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш тарафдори томонидан бир ой аввал яратилгани маълум қилинганди. Унинг айтишича, унинг илтимосномаси мамлакатнинг Европа Иттифоқида қолиш тарафдорлари томонидан "ўғриланган".
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича қайта референдум ўтказиш илтимосномаси фирибгарликка текширилади