date

Швейсарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилиши режалаштирилмоқда

Швейсарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилиши режалаштирилмоқда

Швейсарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ташаббусга кўра, 2050 йилгача мамлакат аҳолиси 10 миллион кишидан ошмаслиги керак.

Ҳужжатга мувофиқ, агар аҳоли сони белгиланган муддатдан олдин 9,5 миллиондан ошиб кетса, ҳукумат бошпана бериш ҳамда оилаларни бирлаштириш бўйича квоталарни қисқартириши мумкин бўлади.

Референдум 14 июнь куни бўлиб ўтади. Ташаббус муаллифи — ўнг қанот Швейсария халқ партияси бўлиб, у мамлакатда доимий яшовчилар сонига чеклов қўювчи қонун қабул қилишни таклиф қилмоқда.

Сўров натижаларига кўра, уй-жой танқислиги ва инфратузилмага тушаётган юк ортиб бораётгани сабаб швейсарияликларнинг катта қисми ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Швейсарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилиши режалаштирилмоқда