Сербия Эроннинг 20 000 та камикадзе дронига буюртма берди

Сербия Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Теҳронга ташрифи чоғида Эронга 20 минг дона Shahed-136 камикадзе-дронига буюртма берди. Бу ҳақида Сербиянинг EttoBA портали хабар қилди.
Маълум қилинишича, Сербия делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Горан Алекшич бошчилик қилган ва у эронлик ҳамкасби Али Багёри билан музокара ўтказган.
Шунингдек, учрашув чоғида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлашни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Июль ойида Эрон Shahed-149 дронининг модернизация қилинган версиясини тақдим этганди.
Маълумотларга кўра, дроннинг янгиланган версияси янги қўниш мосламаси тизими ва қурол осма блоки билан жиҳозланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг