date
views 1 007

Украина муҳим ҳудудларини йўқотиши башорат қилинди

Украина муҳим ҳудудларини йўқотиши башорат қилинди

Мамлакатда жанговар ҳаракатлар давом этса, Украина муҳим ҳудудларини йўқотади. Бу ҳақда америкалик журналист Жексон Хинкл маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Бу можаро қандай якунланишини биламиз. Украина денгизга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлади, Польша АҚШ ёрдамида мамлакат ғарбига бостириб киради, Россия эса ҳарбий мақсадларига эришади”, - дея башорат қилди журналист.
Унинг фикрича, айнан Москва қўшни давлатдаги вазиятни ўз шартлари асосида ҳал қилади.
"Улар доим мендан сўрашарди: "Жексон, буларнинг ҳаммаси қандай тугайди? Мен жавоб берардим: “Россия қандай хоҳласа, шундай”, - деди Хинкл.
Журналист, шунингдек, Владимир Путин Ғарб Шарқий Европада ўз мақсадларига эришиш учун нимага боришга тайёрлигини яхши билишини қўшимча қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина муҳим ҳудудларини йўқотиши башорат қилинди