date
views 202

КХДР Жанубий Кореядаги нишонларга ядровий зарба бериш бўйича машқ ўтказди

КХДР Жанубий Кореядаги нишонларга ядровий зарба бериш бўйича машқ ўтказди

Фото: Getty Images

Шимолий Корея Жанубий Корея бўйлаб нишонларга ядро каллаклари бўлган ракеталар учириш симуляциясини ўз ичига олган машғулотлар ўтказди, деб хабар бермоқда Reuters 31 август, пайшанба куни Корея марказий ахборот агентлигига (КМАА) таяниб.

Корея халқ армияси бош штабининг маҳаллий телевидениедаги баёнотига кўра, Жанубий Кореядаги «йирик қўмондонлик марказлари ва оператив аэродромлар»га симуляция қилинган ядро зарбалари Пхеняннинг август ойи охирида Жанубий Корея АҚШ билан ҳамкорликда ўтказган ҳарбий машғулотларига жавоби бўлди. Бу ҳаракатлар КХДР томонидан «АҚШнинг огоҳлантирувчи ядровий зарба бериш режаларига тенг қадам сифатида баҳоланди», дея ёзади Reuters.

Машқлар доирасида Пхенян денгизга иккита қисқа масофали баллистик ракета учирди, улар сохта нишонлардан 400 метр баландликда ҳавода портлади. Бу АҚШ минтақага B-1 Lancer бомбардимончиларини жойлаштириб, Сеул билан қўшма машғулотларнинг ҳаво-десант қисмини бошлаганидан бир неча соат ўтиб содир бўлди.

Машғулотлар бошланишидан бироз олдин Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин «ҳарбий саноатнинг барча корхоналарини ҳар хил турдаги қурол ва жиҳозларни оммавий ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга» чақирди, дея хабар беради КМАА. «Шунингдек, у қурол-яроғ ва техниканинг сўнгги намуналаридан самарали фойдаланиш мақсадида ҳақиқий ҳарбий машғулотларни фаол ўтказишга чақирди», — дейилади агентлик хабарида.

АҚШдан қочган ҳарбий ҳамон КХДРда 

Аввалроқ КХДР расмийлари америкалик ҳарбий Трэвис К.нинг Жанубий ва Шимолий Корея ўртасидаги демаркация чизиғини кесиб ўтиши билан боғлиқ ҳодиса ҳақида баёнот берган эди. Бу июл ойи ўрталарида содир бўлган, шундан сўнг ҳарбий Шимолий Корея чегарачилари томонидан қўлга олинган. Ҳозирда унинг қаердалиги номаълум ва АҚШ расмийлари у билан учраша олмаяпти, чунки мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас.

Пхенян баёнотига кўра, Трэвис К. «тенглик йўқ Америка жамиятидан ҳафсаласи пир бўлгани учун» мамлакатдан бошпана сўраш мақсадида КХДРга ноқонуний равишда кирганини айтган. Шунингдек, КХДР маълумотларига кўра, америкалик ҳарбий «АҚШ армиясидаги ғайриинсоний муомала ва ирқий камситиш» ҳақида гапирган.

Вашингтон КХДР ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида хабар беришда давом этмоқда 

Август ойи ўрталарида АҚШ Вашингтон Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги қурол-яроғ савдоси билан боғлиқ деб ҳисоблаган учта компанияга нисбатан санкциялар киритган эди. АҚШ Молия вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу компанияларни назорат қилувчи Словакия фуқароси Ашот Мкртичев КХДР ва Россия ўртасида Шимолий Кореяга товарлар эвазига 20 дан ортиқ турдаги қурол ва ўқ-дориларни Россияга ўтказиш бўйича музокаралар олиб борган.

Шу фонда АҚШ Молия вазирлиги Россия Украинадаги урушда йўқотаётган ўқ-дори ва қурол-яроғлар учун КХДР ва бошқа иттифоқчиларга тобора кўпроқ мурожаат қилишга мажбур бўлаётганини айтди. Буни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг июл ойи охирида бўлиб ўтган КХДРга ташрифи тасдиқлаши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДР Жанубий Кореядаги нишонларга ядровий зарба бериш бўйича машқ ўтказди