
“Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг васиятномаси эълон қилинди. Тегишли ҳужжат Россиянинг “ВЧК-ОГПУ” лойиҳаси Telegram каналида чоп этилди.
2023 йил 2 мартдаги ҳужжатга кўра, тадбиркор барча мол-мулкини 25 ёшли ўғли Павелга васият қилган.
“Ўлим дақиқамда менга тегишли бўладиган барча мол-мулким, у нималиги ва қаерда жойлашганидан қатъи назар, шунингдек , келажакда менга тегишли бўлиши мумкин бўлган мол-мулкимни Павел Еввгениевич Пригожинга васият қиламан”, — дейилади ҳужжатда.
Васиятнома шартларига кўра, Павел мерос ҳисобидан Пригожиннинг беваси, қизлари ва онаси Violetта Пригожина учун “муносиб яшашни таъминлаши” керак. Пригожина нафақахўр сифатида мероснинг 10 фоизини олиш ҳуқуқига эга.
Манбага кўра, Пригожинлар оиласида марҳумнинг мулки нотекис тақсимланиши фонида можаро бошланган. Пригожин беваси ва қизларига ҳеч нарса васият қилмаган. Шу билан бирга, “Вагнер” асосчиси тириклиги пайтида собиқ хотинига ажралиш вақтида мулкнинг бир қисмини берган.
ОАВ хабарларига кўра, Павел Пригожин Санкт-Петербургда, Лахта вилоятида таунхаус турар жойи ва унинг остидан ер участкасини олади. Умумий кадастр қиймати 32,5 миллион рублни (тахминан 329 минг доллар) ташкил қилади.