date
views 260

АҚШда оммавий отишма: камида 22 киши ҳалок бўлди

Фото: LEWISTON MAINE POLICE DEPARTMENT
АҚШнинг Мэн штатидаги Люистон шаҳрида номаълум шахс ўт очди. Камида 22 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Полиция маълумотларига кўра, ҳужумчи ҳалигача зарарсизлантирилмаган.

Штатнинг иккинчи йирик шаҳри аҳолисига хавфсиз жойларда бошпана топиш тавсия этилди.

Полиция гумонланувчининг суратини эълон қилди. Полиция маълумотларига кўра, воқеалар «турли жойларда» содир бўлган.

Фото: ANDROSCOGGIN COUNTY SHERIFF’S OFFICE

Камида 50 киши жароҳатлангани ҳақида ҳали тасдиқланмаган хабарлар бор.

Мэн штати марказий тиббиёт маркази «кўп сонли қурбонлар қайд этилган катта отишма ҳодисаси» бўйича ишлаётганини ва яқин атрофдаги бошқа тиббиёт муассасалари билан саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштираётганини билдирди.

X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Мэн штати полицияси шундай хабар жойлаштирди: «Люистонда фаол отишма. Биз аҳолидан бошпанада қолишларини сўраймиз. Илтимос, уйларингизда қолинг ва эшикларингизни қулфланг».

Шунингдек, полиция жиноятчининг шахсини аниқлашда ёрдам сўраган.

Оқ уйнинг билдиришича, президент Жо Байден воқеа ҳақида хабардор қилинган ва тезкор маълумотларни олишда давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда оммавий отишма: камида 22 киши ҳалок бўлди