15:00 / 02.02.2024
232

Туркия катта партияда қирувчи самолётлар сотиб олмоқчи

Туркия катта партияда қирувчи самолётлар сотиб олмоқчи
Фото: Anadolu
Туркия АҚШ билан F-16 самолётларини сотиб олиш учун 23 миллиард долларлик келишувга эришганига қарамай, яна 40 та Eurofighter Typhoon қирувчиларини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда 1 февраль куни Reuters хабар берди.

Қайд этилишича, Анқара Буюк Британия ва Испания билан Eurofighter Typhoon қирувчиларини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Туркия Мудофаа вазирлигидаги манбанинг айтишича, музокаралар Туркия 2021 йил октябрь ойида АҚШдан F-16 самолётлари бўйича сўрови амалга ошмай қолиши мумкинлигини тушунганидан кейин бошланган.

Eurofighter Typhoon самолётлари Германия, Буюк Британия, Италия ва Испания консорсиуми томонидан ишлаб чиқарилади.

Шу билан бирга, ўтган ҳафта, Анқара Швециянинг НАТОга аъзолигини тўлиқ ратификация қилганидан бир кун ўтиб, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Туркияга 40 та Lockheed Мartin F-16 қирувчи самолётлари ва 80 га яқин модернизация тўпламларини сотишни бошлаш нияти ҳақида Конгрессга расман маълум қилганди. Бироқ қарор ҳали АҚШ Конгрессидан ўтиши керак.

Ҳарбий ҳаво кучларини модернизация қилмоқчи бўлган Туркия, шунингдек, BAE компанияси билан ҳамкорликда ўзининг миллий жанговар самолёти — KААN’ни ишлаб чиқармоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё