12:46 / 17.02.2024
334

Канадалик талаба ижара ҳақини тежаш учун университетга самолётда қатнамоқда

Канадалик талаба ижара ҳақини тежаш учун университетга самолётда қатнамоқда
Ванкувердаги Британия Колумбияси университети талабаси Тим Чен шаҳардаги ижара ҳақи нархлари ошгани учун она шаҳридан ўқишга қатнашга қарор қилди. Илгари талаба ўз университети жойлашган Ванкуверда уйни ижарага олган бўлса, ҳозирда университетга ҳафтасига икки марта самолётда бориб келади. Бу ҳақда CTV хабар бермоқда.

Тим талабаликнинг уч йилини Ванкуверда ўтказди ва таътилдан кейин кузда қайтиб келгач, ижарага пул сарфламасликка қарор қилди.

Кўчмас мулк ва ижара нархларининг ошганини кўриб хайрон қолган эдим! Ижара ойига 2-2,5 минг доллар туради, бунга эса менинг имкониятим етмайди”, — дейди йигит.

Фото: CTV news
Сўнг Тим Чен ота-онаси билан Калгари шаҳрида қолишга ва йиғган пулига мунтазам равишда Ванкуверга самолёт чипталарини сотиб олишга қарор қилди. У ҳафтасига икки марта уч соатлик машғулотларга келади ва бир марта бориб-келиш чиптаси унга 150 долларга тушади. Ойига жами 1,2 минг доллар пул сарфланади.

Парвоз бир соат ва қирқ дақиқа вақтни олади. Бу худди автобусда бориб келгандек вақтдир”, — деди Тим. Йигит ўқув йилининг охиригача шундай тартибда ўқишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё