Миср иккинчи бўлимда камбэк намойиш этиб, Янги Зеландияни мағлуб этди

Миср иккинчи бўлимда камбэк намойиш этиб, Янги Зеландияни мағлуб этди

2026 йилги Жаҳон чемпионатининг G гуруҳида 2-тур баҳслари қизғин палласига кирди. Ванкувердаги «BC Place» стадионида кечган навбатдаги учрашувда Миср миллий жамоаси Янги Зеландия терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

Учрашув океанияликлар учун жуда омадли бошланган эди. Баҳснинг 15-дақиқасида Сурман ҳисобни очиб, Янги Зеландияни олдинга олиб чиқди ва биринчи бўлим айнан номинал мезбонларнинг устунлиги билан якунланди.

Бироқ иккинчи бўлимда Миср терма жамоаси ҳақиқий характер намойиш этди. Африкаликлар вакили Зико 58-дақиқада мувозанатни тиклаган бўлса, орадан кўп ўтмай жамоа сардори Муҳаммад Салоҳ Мисрни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувга якуний нуқтани эса 82-дақиқада захирадан майдонга тушган Трезеге қўйди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ушбу гуруҳнинг нариги баҳсида Эрон ва Бельгия терма жамоалари ўзаро дуранг ўйнашган эди. Шу сабабли Мисрнинг ушбу ғалабаси гуруҳдаги курашни янада қизиқарли тус олишини таъминлади.

ЖЧ-2026. G гуруҳи. 2-тур

22 июнь. Ванкувер. «BC Place» стадиони

Янги Зеландия — Миср 1:3

Голлар: Сурман (15) — Зико (58), Салоҳ (67), Трезеге (82).

Янги Зеландия: Крокомб, Пейн (Биндон 85), Боксолл, Кекачей (Рандалл 76), Сермен, Белл, Стаменич, Сингҳ (Томас 76), Жаст (де Вриес 85), Маккоуотт (Олд 66), Вуд.

Миср: Шобейр, Иброҳим, Ҳани, Абул Футуҳ, Ашур (Зизо 84), Зико (Абдулкарим 76), Фатҳи (Рабия 41), Лашин, Аттия, Салоҳ (Абдулмажид 84), Мармуш (Трезеге 76).

Огоҳлантиришлар: Лашин (17), Сингҳ (20), Маккоуотт (34).

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар