Россиянинг НАТОга “ҳужум қилиш” сценарийси эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш1K
Россиянинг НАТОга “ҳужум қилиш” сценарийси эълон қилинди
Фото: gosnews.ru
Россиянинг НАТО мамлакатларига ҳужум қилиши мумкин бўлган сценарий эълон қилинди. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Тегишли сценарийни ўз ичига олган ҳужжат Германия парламентига тақдим этилган. Россия ҳужуми “бутун Европа учун хавфсиз вазиятни тубдан ўзгартириши” таъкидланади. Ҳужжат муаллифларининг фикрича, бундай ҳужум тўрт босқичдан иборат бўлиши мумкин.

Биринчи босқич оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда дезинформация кампаниясидан иборат. Москванинг мақсади жамиятни бўлиб ташлаш, уни беқарорлаштириш ва либерал демократияга ишончни сусайтиришдир. Ушбу босқичда киберҳужумлар ва муҳим инфратузилма объектларига: электр узатиш линиялари, тўғонлар ва бошқаларга ҳужумлар бўлиши кутилмоқда. Бунинг ўзига хос хусусияти операцияларнинг махфийлигидадир.

Иккинчи босқич альянс чегараларида рус қўшинларининг йирик манёврларидан иборат. Иттифоқчилар бунга жавобан шарқий чегарада ўз қўшинларини жойлаштиради. Бу илк қочқинларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бу босқич, шунингдек, жосусликнинг кучайиши, саботаж ҳаракатлари, киберҳужумлар — айниқса НАТО қўшинларининг ҳаракатига халақит бериш билан тавсифланади. Космосдаги илк сунъий йўлдошлар ўчириб қўйилиши ҳам мумкин. Германиядаги кимёвий заводлар ва ядро реакторлари каби объектлар нишонга олиниши кутилмоқда.

Учинчи босқич Россиянинг НАТО давлатларига тўғридан тўғри ҳужумини ўз ичига олади. Германия ҳудуди мақсадли зарбаларга дучор бўлади. Бундан ташқари, ҳужжат муаллифлари сунъий йўлдошларнинг оммавий йўқ қилинишини кутмоқда.

Тўртинчи босқичда рус қўшинлари Германия ҳудудига кириб боради, қуруқликда, денгизда ва ҳавода жанглар бўлиб ўтади. Бундан ташқари, космосда глобал миқёсдаги зиддият ривожланади.

Ҳужжат муаллифлари Россия биологик, кимёвий ва тактик ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини тан олади. Бундан ташқари, улар Россия ердан 50 километр баландликда фаоллаштирилган ва барча электрон қурилмаларни йўқ қила оладиган қандайдир ядровий электромагнит импулсдан фойдаланишидан қўрқади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?