Фото: Hi-tech.mail.ru
Янги Зеландияда 360 градусга айланадиган шишали думалоқ бино сотувга қўйилди. Бу ҳақда Hi-tech.mail.ru хабар бермоқда. Уй деразасидан хонадон эгалари табиатнинг турли кўринишидан баҳраманд бўлиши мумкин.
“Майоқ” номли мазкур уй Янги Зеландиянинг Ҳаураки кўрфазида, Оукленд шаҳри марказидан 24 км шарқда жойлашган Мараэтай соҳилида қад ростлаган.
Айланма уй лойиҳаси 1990 йилларда Дон Дуник томонидан ишлаб чиқилган. Уни амалга ошириш учун кўп йиллар керак бўлган. Дуник уйни қуришда кўплаб қийинчиликларга дуч келди, жумладан айланма уйда сув қувурлари ўтказиш ва электр-ток монтаж ишлари мураккаб кечган. Шунингдек, футуристик уй хавфсиз эканлигини маҳаллий ҳокимият органларига исботлаш керак бўлган.
Фото: Hi-tech.mail.ru
“Майоқ” платформада кўтарилиб, пульт ёрдамида айланади. Бир марта тўлиқ айланиш 33 дақиқани олади. Юқори тезликда эса 15 дақиқа ичида 360 даражага айланади.
Фото: Hi-tech.mail.ru
Уй икки қаватдан иборат, ички қисмининг марказида зинапоялар, пастки қаватда зангламайдиган металлдан ясалган ошхона, меҳмонхона ва кенг балкон бор. Иккинчи қаватда ётоқхоналар жойлашган.
Фото: Hi-tech.mail.ru
Мазкур уй илк бор ким ошди савдосига қўйилди. Унинг нархи ҳали очиқланмаган. Баъзи манбаларга кўра, уйнинг нархи тахминан 600 минг долларни ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди