Фото: Murrieta Police Department
Lego компанияси АҚШ полициясидан жиноятчиларнинг юзларини сариқ одамчаларнинг бошлари билан яширишни тўхтатишни талаб қилди.
Марриета шаҳри (Калифория штати) полиция департаменти ходимлари, ҳибсга олинганларнинг юзини оммага намойиш этиш тақиқлангани боис, уларнинг фотосуратларини таҳрирлашни бошлаганди. 2023 йил 1 январидан кучга кирган ушбу чеклов гумон остига олинганлар ва уларнинг оилаларини ҳимоялашга қаратилган.
Департаментнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳибсга олинган Шрек, Эшак, Рождество ўғриси Гринч ва Lego-одамчалар анча кўпайиб қолганди.
Бироқ Lego компаниясига бу ғоя маъқул келмади. «Lego Group бизга мурожаат қилиб, уларнинг мулкидан ўз контентимизда фойдаланмасликни талаб қилди. Талабни қабул қиламиз ва унга риоя қиламиз», — дейилади полиция департаменти баёнотида.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”