15:15 / 29.03.2024
274

Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда

Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда
Фото: The Independent
Француз разведкаси Москва вилоятидаги терактдан деярли бир ҳафта ўтиб, Францияга оммавий терроризм қайтиши мумкинлигидан хавотирда. Шу сабабли улар мамлакатдаги марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Europe1 хабар берди.

Франция разведкаси мамлакат ички ишлар вазирига Марказий Осиё фуқароларига эътибор қаратишни кучайтириш бўйича хабар юборган.

Ўтган ҳафтада биз одатда кузатадиган Марказий Осиё фуқаролари орасида фаоллик ошганини кўрмоқдамиз”, — дейилади разведка хабарида.
Шу сабабли Франция хавфсизлик хизматлари Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон фуқароларига кўпроқ эътибор қаратишга қарор қилди. Ҳозирда Францияда террочилик таҳдиди максимал даражага кўтарилган.

Францияда жами бешта террор таҳдиди даражаси мавжуд бўлиб, улар оқдан (хавфсиз) бинафша ранггача (бир вақтнинг ўзида ёки турли вақтларда йирик террорчилик ҳужумлари хавфи) бўлган хавфни ўз ичига олади. Париж охирги марта 2023 йилнинг октябрь ойида ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан кейин таҳдид даражасини максимал даражага кўтарган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда