Фото: Bild
Немис снайперлари НАТО ва Россия ўртасидаги конфликт ортиши эҳтимолига махсус ҳимоя соябони яратди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Махсус қурол Норвегия шимолидаги Алта шаҳри яқинидага машғулотларда тақим этилган. У ерга Германия мудофаа вазири Борис Писториус ташриф буюрган. Машғулотларда Бундесвернинг 23-тоғли отишма бригадаси ҳам иштирок этган.
Мудофаа вазирига илғор қуроллар билан бир қаторда, унга снайперларни маскировка қилиш учун соябон тадқим этган. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, замонавий жанг майдонида душман позициялари тепловизорлар ёрдамида ҳисоблаб чиқилади. Агар мерган соябон орқасига яширинса, уни топиб бўлмайди. Аскарлар бундай соябонларни Мудофаа вазирлиги таъминотисиз, ўзлари ясаганини маълум қилди.
“Бундесвернинг янги махфий қуроли — Путинга қарши соябон”, — дейди Bild нашри.
Германия ўз армиясини урушга тайёрламоқда.
Бундесвернинг ягона тезкор қўмондонлигини яратиш режалаштирилмоқда, унга тўрт турдаги қўшинлар — қуруқликдаги армия, ҳаво кучлари, денгиз флоти ва кибер ҳамда ахборот мудофаа кучлари бўйсунади.
Янги, тўртинчи турдаги қўшинлар дезинформацион кампанияларга қарши курашади ва Бундесвер тармоқларини хакерлик ҳужумларидан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, ёрдамчи қўмондонлик тузилади, улар санитария ва логистика бўлинмаларига раҳбарлик қилади.
"Ислоҳотнинг мақсади — Бундесверни фавқулодда, мудофаа ва уруш ҳолатларида ҳам оптимал тарзда тайёрлайдиган тарзда қайта қуриш", — дейди Германия мудофаа вазири Борис Писториус. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Исроил Голан тепаликларидаги аҳолиси сонини икки баравар оширмоқчи