Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди

1 дақиқа ўқиш328
Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди
Фото: “ТАСС”
Россиянинг Оренбург вилоятида юзага келган сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингдан ортиқ аҳоли турар жойлари сув остида қолган. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, сув тошқинлари остида қолган ҳудудлардан жами 16 547 киши эвакуация қилинган. Кўчирилганларнинг 4 648 нафари болалардир.

Ҳозирга қадар Оренбург вилоятидаги 18,5 минг шаҳар турар-жой биноси, 36,6 мингдан ортиқ ҳовли иншоотлари сув остида қолгани хабар қилинган. Шунингдек, 23 минг 600 дан ортиқ томорқа ерларини сув босган. 99 та аҳоли пункти ва 39 та боғдорчилик ширкатидаги 32 та муниципалитет ҳудуди тошқинга учраган.

Расмийлар берган маълумотларга кўра, 1100 дан ортиқ фуқаро вақтинчалик жойлаштириш марказларида яшамоқда. Тошқин сувлари чекинаётган ҳудудларда 100 дан ходимдан иборат 20 та тошқиндан зарарни баҳолаш комиссиялари фаолият юритмоқда.

Ҳозирда Оренбург вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Урал дарёси сув сатҳи 1169 сантиметрлик даражада сақланиб тургани маълум қилинган. Мутахассислар кейинги 10 кун давомида сув сатҳи 3 баробар пасайишини тахмин қилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?