15:55 / 22.05.2024
68

Еврокенгаш сунъий интеллектдан фойдаланиш қоидаларини кучайтирмоқда

Еврокенгаш сунъий интеллектдан фойдаланиш қоидаларини кучайтирмоқда
Фото: Getty Images
Европа кенгаши сунъий интеллект (СИ)дан фойдаланиш қоидаларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

СИ билан ишловчи бир қатор иловаларни тақиқлашни кўзда тутувчи қонун Европа кенгашига (ЕК) аъзо давлатларнинг вазирлари томонидан 21 май куни маъқулланди.

Янгилик ташаббускорлари сунъий интеллект технологиясининг хавфсизлигини ва шаффофлигини оширишга интилмоқдалар. Уларнинг фикрича, муҳим инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлашда фойдаланиладиган талабгир тизимлар қатъий талабларга жавоб бериши керак.

Еврокенгаш қадриятларини бузувчи айрим СИ иловалари тақиқланади. Улар орасида ижтимоий хулқ-атворни баҳолаш (social scoring) ҳам бор. Иш жойида ва ўқув муассасаларида ҳиссиётларни аниқлаш технологиялари ҳам тақиқланади. Видеокузатув ёрдамида юзни таниб олиш технологиясидан жамоат жойларида фойдаланишга ҳам чеклов қўйилади.

"Аммо истиснолар ҳам мавжуд: полиция ва бошқа хавфсизлик органлари ушбу воситалардан одам савдоси ёки терроризм каби жиноятларга қарши курашиш учун фойдаланиш ҳуқуқига эга", — дейилади қонунда.

Еврокенгаш ҳудудида янги қоидалар сунъий интеллект тизимларини ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар ёки фойдаланувчиларга тааллуқлидир. Қоидаларни бузиш молиявий жарималарга сабаб бўлади.

Еврокенгашга аъзо барча давлатлар томонидан янги нормалар тасдиқлангандан сўнг, қоидалар ЕКнинг расмий журналида чоп этилади ва 20 кун ўтгач кучга киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Еврокенгаш сунъий интеллектдан фойдаланиш қоидаларини кучайтирмоқда