22:18 / 09.06.2024
1 288

Индонезияда улкан питон аёлни ютиб юборди (видео)

Индонезияда улкан питон аёлни ютиб юборди (видео)
Коллаж: “Дарё”
Индонезиянинг Калемпанг қишлоғида яшовчи аёлни улкан питон ютиб юборди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Тўрт фарзанднинг онаси бўлган 50 ёшли Фарида ўрмон оралаб бозорга кетиб, ғойиб бўлган. Аёл бозорда овқат сотган. Фариданинг эри кечаси рафиқаси уйга қайтмаганидан хавотирланиб, маҳаллий аҳоли билан уни қидира бошлаган. Эртаси куни улар чакалакзорда улкан питонга дуч келган. Эркаклар судралувчининг қорин қисмини ёришганида аёл жасади чиққан. Питон аёлнинг оёғидан тишлаб, унинг танасига ўралиб, бўғиб, кейин аста-секин ютиб юборгани тахмин қилинмоқда.

Ретикуляр питон (Malayopython reticulatus) дунёдаги энг узун илон бўлиб, узунлиги одатда 6,25 метрдан ошади. Судралиб юрувчилар жануби-шарқий Осиёда яшайди. Улар заҳарли илон эмас, ўлжасини танасида ўраб, бўғиб ўлдиради.

Питоннинг одамни ютиб юбориши бўйича охирги ҳужжатлаштирилган ҳолат 2022 йил Индонезияда содир бўлган. 2017 йилдан бери Индонезияда тўрт киши шу тарзда ҳалок бўлган, энди улар қаторида питон томонидан ўлдирилган аёл ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда улкан питон аёлни ютиб юборди (видео)