![Кейт Миддлтон саратонга қарши қандай курашаётгани ҳақида гапирди](/uploads/posts/2024-06/x2fb1edf4b7_d9285a74531928861a8f8fe96cacf9a4_ce_1354x902x123x52_cropped_666x444-jvsfuoff.webp.pagespeed.ic.J0xTRbWhGv.webp)
Фото: “Правила жизни”
42 ёшли Уэлс маликаси Кейт Миддлтон саратон касаллигига қарши курашдаги кичик ютуқлари ва оғир дамлари ҳақида ўзининг Instagramъдаги саҳифасида маълум қилди, деб ёзди “Правила жизни”.
“Мен саратонга қарши курашда кичик бўлса-да, сезиларли ютуқларга эришдим, аммо кимётерапиядан ўтаётган ҳар бир бемор каби менинг ҳам яхши, ҳам ёмон кунларим бўлиб туради”, — деб ёзади Британия валиаҳд шаҳзодасининг рафиқаси.
“Ёмон кунларда мен заифлик, чарчоқни ҳис қиламан. Бундай пайтда танага дам бериш керак. Аммо яхши кунларда ўзимни тетик ва кучлироқ ҳис қилганимда ижобий ҳолатимдан максимал фойда ва завқ олишни истайман”, — дея қўшимча қилди Миддлтон.
Уэлс маликаси 15 июнь, шанба куни Британия қироли Чарльз III нинг расмий туғилган куни муносабати билан (ҳақиқий туғилган кун санасидан фарқ қилади) бўлиб ўтган парадда иштирок этди. Бу Миддлтоннинг касаллиги ҳақида эълон қилганидан кейин биринчи марта омма олдида чиқиши бўлди. Тадбирдан аввал Кейт қиролнинг туғилган куни парадини интиқлик билан кутаётгани, тадбирда оиласи билан иштирок этиши ҳамда ёз ойида яна бир нечта ижтимоий тадбирларга қўшилишини маълум қилган эди.
![](/uploads/posts/2024-06/x1126f97081_1080x720_cmsv2_1fcf322a-4209-500c-958e-d3987bc83806-111484feb4791f4b4d3940a0c3166fb956a8816b3928-aleau21m.webp.pagespeed.ic.fad6kn4q50.webp)
Фото: Euronews
![](/uploads/posts/2024-06/xc452cdbbe9_1080x720_cmsv2_d06eecaa-1d0c-5604-8a4e-6dc9fdbc3489-8504974-xx7hfv3d.webp.pagespeed.ic.23TUTXT01T.webp)
Фото: Euronews
“Лекин энг ёмони ҳали ортда қолмаганини биламан”, — деб ёзади Миддлтон.
Кейт туғилган кун парадига ўз фарзандлари шаҳзода Жорж, малика Шарлотта, шаҳзода Луи билан парад майдони ёнидаги Букингем саройидан маросимни томоша қилиш учун ташриф буюрди.
Кейт Миддлтон 2023 йил декабрь ойидан буён омма олдида кўриниш бермаган, у январь ойида қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиётини ўтказган эди. 2024 йилнинг 22 март куни Уэлс маликаси саратонга чалинганини эълон қилди.
Шу йилнинг февраль ойида Буюк Британия қироли Чарльз III ҳам саратон касаллигига чалинди. Букингем саройи матбуот хизмати у давлат ишлари билан шуғулланишда давом этишини, бироқ оммавий тадбирларда камроқ намоён бўлишини айтди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Лионель Месси: "Мендаги бу характер фарзандларимга хам ўтган" расм](/uploads/posts/2024-06/x11102a19f2_photo_2020-01-30_14-22-49.webp.pagespeed.ic.v1g-odW1Ci.webp)
Лионель Месси: "Мендаги бу характер фарзандларимга хам ўтган"
![Нима учун жисмоний машқлар ва уқалаш бел оғриғидан халос этмайди? расм](/uploads/posts/2024-06/xd20605a296_6678ee40d2c1a.webp.pagespeed.ic._tGTZXI-9X.webp)
Нима учун жисмоний машқлар ва уқалаш бел оғриғидан халос этмайди?
![Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси билан Ўзбекистонга келди расм](/uploads/posts/2024-06/x33930f8df9_g-0ecubs_ny8ur1anaua8o1wqkrgacnr.webp.pagespeed.ic.bwjKuE47sO.webp)
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқаси билан Ўзбекистонга келди
![Ортиқча вазнни йўқотишда самарали бўлган 10 та лайфхак расм](/uploads/posts/2024-06/xf156c49eb1_66790f372fae2.webp.pagespeed.ic.LKc6Lkvv4b.webp)
Ортиқча вазнни йўқотишда самарали бўлган 10 та лайфхак
![“Манчестер Сити” раҳбарлари “Реал”ни “ухлатмоқчи” расм](/uploads/posts/2024-06/x3dffc8c542_a32df5f157f1392797e7f3b7939c9faa.webp.pagespeed.ic.e4QvRUqojB.webp)
“Манчестер Сити” раҳбарлари “Реал”ни “ухлатмоқчи”
![Евро—2024. Германия Швейцария билан дуранг ўйнади, Венгрия эса Шотландияни мағлуб этди расм](/uploads/posts/2024-06/xaf73cebf2c_gettyimages-2158899200-1024x1024-dmihsgii.webp.pagespeed.ic.roZFJc_KQD.webp)
Евро—2024. Германия Швейцария билан дуранг ўйнади, Венгрия эса Шотландияни мағлуб этди
![Қарши давлат университетида пичоқланган қизнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди расм](/uploads/posts/2024-06/x4e8e59609b_64c59b7842_65e5ac76bbb92.webp.pagespeed.ic.RJSPX9AUSu.webp)
Қарши давлат университетида пичоқланган қизнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
![Олма сиркасининг қандай фойдали хусусиятлари бор? расм](/uploads/posts/2024-06/x9640ec4117_667bc6e8582b6.webp.pagespeed.ic.qw_Paqrt1s.webp)
Олма сиркасининг қандай фойдали хусусиятлари бор?