21:55 / 08.07.2024
339

Афғонистонлик хат-саводсиз киракашлар қандай кун кечиради?

Афғонистонлик хат-саводсиз киракашлар қандай кун кечиради?
Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида истиқомат қилувчи Абдураҳим исмли киракаш ўзининг ҳаёти ҳақида “Дарё” мухбирига сўзлаб берди.

Шу пайтгача ҳаётим оғир кечди, 5 ёшдалигимда аввал отам, бир йилдан кейин онам вафот этди. Оилам иқтисодий муаммоларга тўқнаш келди. Афғонистонда уруш бошлангач, Покистонга кўчиб кетишга мажбур бўлдик ва у ерда ҳам оғир кунларни бошдан кечирдик”, дейди Абдураҳим.

Фото: Дарё
Суҳбат чоғида у, шунингдек, мамлакатдаги иқтисодий муаммолар ва ота-онасининг ҳаётдан эрта кўз юмгани сабаб ўқиш ва ёзишни ўргана олмай қолганини айтиб берди.

“Дарё” мухбири Абдураҳимдан ҳаётдаги энг катта орзуси ҳақида сўраганида, у ўқиш ва ёзишни ўрганишни жуда ҳам хоҳлашини маълум қилган.

Уч ғилдиракли велосипедда йўловчини бирор жойга олиб бормоқчи бўлсам, йўловчи менга манзил ёзиб беради. Афсуски, мен уни ўқий олмайман, бу мен учун ачинарли”, дейди Абдураҳим.

Унинг сўзларига кўра, Покистондан Афғонистонга келганига 2 йил бўлган, йўловчи ташишга мўлжалланган уч ғилдиракли велосипед — “рикша” сотиб олиб, ўз кунини кўра бошлаган. Абдураҳимнинг сўзларига қараганда, шаҳар маъмурлари унга шаҳарда машина ҳайдашга рухсат берса, у яхши ишлаб, кўпроқ пул топарди. Абдураҳмоннинг оиласи 8 кишидан иборат, уларнинг харажатлари, тирикчилик учун пул топиш жуда қийин.

Абдураҳим Афғонистонга қайтиб, шу ерда яшаётганидан мамнун эканлигини, кунига 500-700 афғони топишини, ўз меҳнати билан пул ишлаб, машина сотиб олмоқчилигини айтган.

Айни пайтда Мозори Шарифнинг яна бир фуқароси Муҳаммад Иброҳимда ҳам уч ғилдиракли велосипед бўлиб, ўз касби ва ҳаётидан умуман қониқмайди. Муҳаммад Иброҳимнинг айтишича, у эрталабдан кун ботгунга қадар уловида йўловчи ташийди ва 300 афғонидан ортиқ пул топа олмайди.

Бу пулга фақат нон сотиб олиб, қорнимизни тўйғазишимиз мумкин”, дейди Муҳаммад Иброҳим.

Суҳбат давомида у мактабни битиргани, ўқиш ва ёзишни билиши, бироқ қўлидан мазкур уловни бошқаришдан бошқа ҳеч нарса келмаслигини таъкидлаган.

АҚШ Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетгач, мамлакатдаги иқтисодий инқироздан сўнг минглаб фуқаролар Афғонистондан Европа ва қўшни давлатларга кўчиб кетган. Қочқинларнинг асосий қисми ёшлардан иборат.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонлик хат-саводсиз киракашлар қандай кун кечиради?
ePN