![Ўзбекистонда Малайзиянинг масофадан бошқариладиган қурилмалари дала шароитида қўлланади](/uploads/posts/2024-07/x4062cf0729_vhnrwatve61rnq4rnapsmilk4azan_j.webp.pagespeed.ic.vJd7LUjXr6.webp)
Фото: "Дунё" АА
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакилларидан иборат делегациянинг Малайзияга ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Малайзия Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазирлиги ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича "Йўл харита"сини ишлаб чиқиш, сув ресурсларини бошқариш ва сувдан фойдаланиш бўйича малайзиялик мутахассислар томонидан мамлакатда тренинглар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Малайзия қишлоқ хўжалиги тадқиқотларини ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Шоличилик илмий-тадқиқот институти ўртасида ушбу мамлакатнинг қурғоқчиликка чидамли ва эртапишар шоли навлари уруғларини тажриба тариқасида юртимизда етиштириш, шолини янги навларини яратиш, қурғоқчиликка чидамли генларни топиш бўйича қўшма илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишилди.
Малайзия қишлоқ хўжалиги маркетинги агентлиги мамлакатдан сархил ва қуруқ мева-сабзавотлар, полиз маҳсулотларини импорт қилишда ўзининг ҳамкор улгуржи савдо компаниялари ва Ўзбекистоннинг экспортчи корхоналари ўртасида алоқалар ўрнатишга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, делегация аъзолари Малайзиянинг Meraque Group компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган масофадан бошқариладиган электрон ва гибрид қурилмаларни дала шароитида қўлланилиши билан танишди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги синов майдонларида тажриба ўтказиш ва кейинчалик бундай турдаги қурилмаларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш бўйича фикр алмашиш учун малайзиялик мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни Ўзбекистонга ташрифини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди расм](/uploads/posts/2024-07/xc43b6c3cc1_bulgakov11-xpll3uoq.webp.pagespeed.ic.iIzLUj9vyW.webp)
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![2024 йилги Париж Олимпиадасида чипталар савдоси бўйича рекорд ўрнатилди расм](/uploads/posts/2024-07/x38dde7db32_lo5mf6tdmicdyfug1upwblt_ixkw9n6a.webp.pagespeed.ic.AwGEa-iMdw.webp)
2024 йилги Париж Олимпиадасида чипталар савдоси бўйича рекорд ўрнатилди
![Ўзбекистон - Испания учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди расм](/uploads/posts/2024-07/xe67c652dd1_e88b4d4c348dd9cdfdd5467ca932efa4.webp.pagespeed.ic.qaZyfnGlEn.webp)
Ўзбекистон - Испания учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди
![Япония исроилликларга қарши санкция жорий қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x2f5d5a15eb_01.webp.pagespeed.ic.3g4DirwUDv.webp)
Япония исроилликларга қарши санкция жорий қилди
![Ўзбекистонда психологлар фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди расм](/uploads/posts/2024-07/x572487ec27_psihologi-1.webp.pagespeed.ic.jDw0n4k9GR.webp)
Ўзбекистонда психологлар фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди
![Испанлар Ўзбекистон муаммо туғидиришини кутмаганди, Миср билан ўйин эса... расм](/uploads/posts/2024-07/xaa6f2770aa_9c139ddce13f1f1fb4885a8757fd7af0.webp.pagespeed.ic.lpHDT5h62h.webp)
Испанлар Ўзбекистон муаммо туғидиришини кутмаганди, Миср билан ўйин эса...
![Янги тартиб бўйича тест балли аниқ бўлган абитуриент нималарни танлайди? расм](/uploads/posts/2024-07/x981b327658_abiturient_2022_600.webp.pagespeed.ic.wnY6mTVlf6.webp)
Янги тартиб бўйича тест балли аниқ бўлган абитуриент нималарни танлайди?