Фото: Bloomberg
Хитойнинг Pinduoduo маркетплейси ва унинг Temu шуъба корхонаси асосчиси Колин (Чжен) Ҳуанг Хитойнинг энг бой одами сифатида тан олинди. Буни Bloomberg Billionaires Index (BBI) маълумотлари тасдиқламоқда. Унинг бойлиги 2024 йил 9 август ҳолатига кўра, 48,6 миллиард долларга баҳоланган.
Бунгача, уч йилдан ортиқ вақт давомида Хитойнинг энг бой одами мақоми «сув қироли» Чжунг Шаншанга тегишли эди. Тадбиркор Nongfu Spring шишали сувни сотиш орқали катта даромад топган. Ҳозир у иккинчи ўринга тушди, унинг активлари 47,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 44 ёшли Ҳуанг 25-ўринни эгаллаган. У аввал Google корпорациясида ишлаган. 2015 йилда Pinduoduo маркетплейсига асос солиб, қисқа вақт ичида уни электрон тижоратдаги энг муваффақиятли лойиҳалардан бирига айлантирган.
Bloomberg таъкидлаганидек, Ҳуанг «Ковид миллиардерлари» деб аталадиган тоифага киради. Унинг бойлиги глобал пандемия бошида кўпайиб, кейин жуда тез камайди. 2021 йил бошида Ҳуанг 71,5 миллиард доллар давлатга эга эди, бир йилдан сўнг унинг бойлиги 87 фоизга қисқарди. Аммо бошқа кўплаб «Ковид миллиардерлари»дан фарқли ўлароқ, Ҳуанг яна кўтарилишга муваффақ бўлди. 2022 йилда у Хитойдан ташқарида бизнес бошлаб, Temu бозорига асос солди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда миллиардер Илон Маск судга берилди
Украина чегарачилари гуруҳи Россияга таслим бўлди
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: қурбонлар сони 25 кишига етди
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади