Фото: РБК Украина
Хитой жорий ойда Россия билан “Шимол-2024” қўшма ҳарбий машғулотларини эълон қилди.
Хитой мудофаа вазирлигига кўра, уларнинг мақсади икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги “стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш” ва “хавфсизликка таҳдидларга биргаликда қарши курашиш” қобилиятини мустаҳкамлашдан иборат.
Қайд этилишича, ҳар икки мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари ва ҳарбий авиацияси Япон денгизи ва Охотскдаги Россия қирғоқлари олдидаги манёврларда иштирок этади. Улар доирасида “Тинч океанининг муҳим денгиз ҳудудларига” қўшма денгиз патрули юборилади.
“Бундан ташқари, ХХР Россиянинг Океан-2024 стратегик машқларида иштирок этади”, дейилади баёнотда.
Уларнинг аниқ санаси маълум эмас.
Россия-Украина уруши фонида Москва ва Пекин иқтисодий, дипломатик ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кучайтириб, Ғарбга қарши “чегарасиз” шериклик ва ҳамжиҳатликни эълон қилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг июль ойи ўрталарида Хитойнинг Чжансзян порт шаҳри қирғоқлари яқинида икки давлат сувда ва ҳавода қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказган эди.
НАТО, шунингдек, Қўшма Штатлар ва бошқа давлатлар Хитой раҳбариятини Россиянинг Украинага қарши ҳарбий агрессиясини қўллаб-қувватлаётгани учун танқид қилган. Пекин бунга жавобан Шимолий Атлантика альянсини “қарама-қаршиликни қўзғатмасликка” чақирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди